Ўтган йили Самарқанд вилоятидаги 274 маҳаллада жиноят содир этилмаган
Расм манбаси : Zarnews.uz
Вилоятда жиноятчилик 32 фоизга камайган
Ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишда ички ишлар идоралари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган профилактик тадбирлар натижасида Самарқанд вилоятида ўтган йили умумий жиноятлар сони 32 фоизга камайган. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси маълум қилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳамда профилактика инспекторларининг 2018 йил якунига бағишланган йиғилиши қайд этилишича, ҳисобот даврида 1087 маҳалланинг 274 тасида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмаган. Жамоатчилик кўмагида хонадонларга кириб ўрганилганда 5008 та низоли ҳолатлар аниқланган ва “Яраштириш комиссияси” муҳокамасида 4650 оила яраштирилган.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш