Андижонда судларга фуқаролик даъволари билан мурожаат этиш ҳолатлари кўпайди



 
  Расм манбаси : 1news.zp.ua

2018 йилда тақдим этилган аризалар аввалги йилга нисбатан 3 минг 484 тага кўпайган

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан ўтган йили 17 минг 36 та фуқаролик иши кўриб чиқилган. Жумладан, 12 минг 269 та ариза қаноатлантирилиб, 2 минг 648 та ариза рад этилган. 705 та фуқаролик иши иш юритишдан тўхтатилган. Ишларнинг 5 минг 600 дан ортиғи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Бу ҳақда вилоят суд идоралари томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилган анжуманда фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ҳамда жиноят ишлари бўйича вилоят судлари раислари томонидан 2018 йилги фаолияти, кўриб чиқилган ишлар, фуқаролар, тадбиркорлар, хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар тақдим этилди.

Вилоят иқтисодий суди раиси А.Шукуриллаев иқтисодий судлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг ўз вақтида солиқ қарзини тўламагани, савдо қоидаларини бузиш, шартнома шартлари ва талабларига амал қилмаслик, банкротлик билан боғлиқ 27 минг 523 та иш кўриб чиқилганини маълум қилди. Ўтган йили тақдим этилган ариза ва даъво аризалари аввалги йилга нисбатан 3 минг 484 тага кўпайган. Жойларда сайёр судлар ташкил этиш, кўрилаётган ишларни кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиш амалиётига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– 2018 йилда маъмурий судлар томонидан 29 минг 183 нафар фуқарога нисбатан 22 минг 864 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди, – дейди вилоят маъмурий суди раиси Отабек Мирзамаҳмудов. – Шунингдек, кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар кўлами кенгайди. Бу каби тадбирлар жамоатчилик билан алоқаларимизни янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

2019-01-23 22:05:39  |  1810 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация