Қонунчиликка “оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш” тушунчаси киритилди



 
  Расм манбаси : telegrafonline.ro

Шу муносабат билан қатор қонунлар ва Жиноят кодексига ўзгартиш киритилди

Президенти томонидан 2019 йил 15 январда имзоланган Қонун билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига янги “оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш” тушунчаси киритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги 660–II-сонли Қонунига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, унга шундай таъриф берилган (3-модда):

«оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш – ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қуролни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни яратиш, ишлаб чиқариш, олиш, тўплаш, сақлаш, ўтказиш, фойдаланиш мақсадида ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш».

Янги тушунча Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва бошқа қонунларида, шунингдек, Жиноят кодексида ҳам ўз аксини топган.

2019-01-16 18:39:46  |  1837 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация