2 минг доллар эвазига ИИБга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : segodnya.ua

Келишилган пулнинг 1 300 долларини олаётганида ҳибс этилган асли қирғизистонлик 26 ёшли Юсупжон Р. илгари судланган бўлиб чиқди

Фуқаролиги бўлмаган ва Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилган асли қирғизистонлик 26 ёшли Юсупжон Р. 29 ёшли Умида Х.ни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Эркак ўз “хизматлари” учун 2 000 АҚШ доллари сўраган, деб хабар беради UzNews.

Тезкор тадбирлар натижасида Юсупжон Р. ИИББ ходимлари томонидан ўз автомобилида 1 300 АҚШ долларини олаётганда қўлга олинган.

Шунингдек, ИИББ ходимлари Юсупжон Р. аввал Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан судланганлигини аниқлашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1-қисми (фирибгарлик) ва 211 моддаси 1-қисми (“пора бериш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

2019-01-14 19:18:13  |  1653 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация