Адвокатлар палатаси ходимлари Олий малака комиссияси аъзоси бўла олмайди



 
  Расм манбаси : legalquest.ru

Комиссия 9 кишидан иборат таркибда тузилади, шундан камида 5 нафари адвокат бўлиши лозим

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат билан, жумладан, Олий малака комиссияси таркибини шакллантириш бўйича янги қоидалар белгиланган.

Эндиликда Комиссия таркиби Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлигининг қўшма қарорлари билан адвокатлар ҳамда ҳуқуқ соҳасида тажрибали мутахассислар орасидан 9 кишидан иборат таркибда ва 2 йил муддатга тасдиқланади. Илгари 10 кишилик таркиб 3 йил муддатга тасдиқланар эди.

Аъзоларнинг камида 5 нафари адвокат бўлиши лозим. Номзодлар адвокатура соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт.

Шунингдек, суд, адлия ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали ҳуқуқшуносларини келишув асосида Комиссия таркибига жалб этиш мумкин.

Олий малака комиссияси раиси ва унинг ўринбосари Комиссиянинг биринчи йиғилишида аъзолар орасидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.

Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари Олий малака комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2019 йил 9 январдан кучга кирди.

2019-01-11 19:19:13  |  723 |   0  | 

2 изоҳлар

Январ 12, 2019  20:46

1.Таҳририят

Саволларингизга мутахассислардан жавоб олишга ҳаракат қиламиз. Яна бошқа савол ва мулоҳазаларингиз бўлса ҳам ёзишингиз мумкин.

Январ 12, 2019  20:43

2.Усмонхон

Жуда кизик.... нимага Энди 2 йилда, кандай критерийларга асосланиб? ???



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация