Самарқандда қидирувда бўлган 516 нафар шахс ушланди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Шундан 64 нафари ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига келган

2018 йилда Самарқанд вилоятида 516 нафар қидирувда бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда  вилоят ИИБ маълумотига таяниб, «Дарё» хабар берди.

Шу жумладан, ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга келиб, ўзларига дахлдор жиноят ишлари бўйича ҳақиқатни аниқлашда кўмаклашиш истагини билдирган 64 нафар шахсга нисбатан юритилган қидирув йиғма жилдлари бекор қилиниб, улар ўз оиласи бағрига қайтарилди.

Жиноят йўлига кириб қолган, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этган 51 нафар (30 нафари аёл, 21 нафари эркак) шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари амнистия актларига асосан тугатилди.

Ҳисобот даврида қидирувдаги шахслар сони 2017 йилга қиёсан 317 нафарга камайган.

2019-01-07 15:03:00  |  1702 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация