Судьяларга имтиёзли автокредитлар берилади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамасининг “Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Судьяларга имтиёзли автокредитлар тақдим этилади, деб хабар берди Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар берилади:

кредит муддати – уч ойлик имтиёзли давр билан 5 йил;

дастлабки бадал – сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

кредит бўйича фоиз ставкаси – Марказий банкнинг кредит бериш санасидаги қайта молиялаш ставкасидан ошмаган миқдорда.

2018-12-21 20:42:58  |  1762 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация