Сурхондарёда 69,2 тонна пахта толаси талон-торож бўлди



 
  Расм манбаси : Shovotpaxta.uz

«Сурхондарё минтақавий пахта терминали» МЧЖда 560 млн сўмлик камомад чиқди, бу хомашё икки пахта тозалаш корхонасига тегишли эди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан «Сурхондарё минтақавий пахта терминали» МЧЖда сақланаётган ва турли йилларда ишлаб чиқарилган тола тойлари қайта ўлчовдан ўтказилганида катта миқдорда камомад аниқланди, деб ёзади “Xabar.uz”.

Жамиятнинг маҳсулот қабул қилиш сектори омборчиси А.Х жавобгарлигидаги мазкур тола тойлари ўлчанганида 2007-2013 йиллар ҳосилидан қолдиқ бўлиб келаётган тойлардан «Жарқўрғон пахта тозалаш» АЖнинг 55,9 тонна (334,8 миллион сўмлик) ва «Шўрчи пахта тозалаш» АЖнинг 13,3 тонна (226,6 миллион сўмлик) – жами 69,2 тонна (561,4 миллион сўмлик) пахта толаси камомадига йўл қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Инспекциянинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатлар тергов ҳаракатлари олиб бориш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

2018-12-17 18:12:48  |  368 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация