Олий суднинг 5 нафар янги аъзоси сайланди



 
  Расм манбаси : protoday.uz

Тўрт судья – 10 йиллик муддат билан ва бир киши муддатсиз даврга

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенаторлар Олий суднинг 5 нафар аъзосини сайладилар.

Нодира Бобохонова, Абдувоҳид Қосимов, Талъатжон Мелибоев ва Бахберган Убайдуллаев 10 йил муддатга Олий суд судьялари этиб сайланди.

Икром Муслимов муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди.

Олий суд таркиби охирги марта 2017 йилнинг августида ўзгартирилган.​​

2018-12-15 17:03:41  |  1841 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация