Фоҳишалик учун жазо чоралари кучайтирилади



 
  Расм манбаси : 057.ua

Жарималар миқдори 2 баравардан ортиққа оширилади, такрорий ҳуқуқбузарлик учун эса 15 суткагача қамоқ қўлланилиши мумкин

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, қонун билан киритилган ўзгартиришларга асосан фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди, бу иш билан шуғулланиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача жарима солинишига олиб келади (ҳозирда – энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача).

Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (ҳозирда энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима қўлланилади).

ИИВ маълумотига кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар сони 2012 йилда 1017 тани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич йил сайин ошиб борган. 2017 йилда бу рақам 3 мингга яқинни ташкил этган. Такроран фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатлари 22 бараварга кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.

2018-12-15 15:46:46  |  449 |   0  | 

1 изоҳлар

Фохишалик билан шугулланганлик учун маъмурий жазо чорасини кучайтириш чоралари анча илгари амалга оширилиши лозим эди. Шунда фохишалар сони камайиши билан жамиятда соглом турмуш тарзи юзага келади. Ушбу конун нормасидаги санкция кучайтирилиши максадга муфовик булиб хисобланади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация