Ўзбекистонда 2018 йилда мажбурий меҳнатга йўл қўйган 30 нафар мансабдор ишдан олинган



 
  Расм манбаси : Kommersant.uz

Жами 169 нафар сектор раҳбари – туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилган

Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён мажбурий меҳнат масаласида ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилган, деб хабар беради «Халқ сўзи».

Жумладан, 169 нафар сектор раҳбари – туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 30 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Бу рақамлар Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссиясининг қўшма мажлисида айтиб ўтилди. Шунингдек, унда Халқаро меҳнат ташкилотининг «Мажбурий меҳнат тўғрисида»ги ҳамда «Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида»ги конвенцияларининг мамлакатда ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

– Мажбурий меҳнатга директор ўз хоҳиши билан қўли остидаги ходимларни жалб қилмайди, – дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. – У туман миқёсида иш олиб бораётган раҳбарларнинг оғзаки топшириқлари асосида шу ишга қўл уради. Масаланинг асл сабабларини ўрганишимиз керак. Аввало, ҳудудий кесимда иш олиб бораётган раҳбарларнинг бу борадаги масъулияти ва ҳуқуқий билимларини ошириш лозим.

2018-12-10 14:14:51  |  2193 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация