Экспорт қилувчиларга солиқ имтиёзлари қайтарилди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Президентнинг 2018 йил 29 ноябрдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 апрелигача ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) эркин алмаштириладиган валютага экспорт қиладиган корхоналар экспорт улушига боғлиқ ҳолда фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ягона солиқ тўловини камайтирилган ставкалар бўйича тўлар эдилар, деб ёзади Norma.

Реализациянинг умумий ҳажмида экспорт улуши:

15 фоиздан 30 фоизгача бўлса – кўрсатилган солиқлар бўйича белгиланган ставкалар 30 фоизгакамайтирилар эди;

30 фоиз ва ундан ортиқ бўлса – ставкалар 50 фоизгакамайтирилар эди.

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёзлар бекор қилинган эди (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 31-банди).

Бироқ экспорт қилувчилар учун ўзгартириш киритилган имтиёзни қайтаришга қарор қилдилар. 2019 йил 1 январдан бошлаб товарларни (ишларни, хизматларни), ш.ж. комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар.

Биринчидан, энди имтиёз барча импорт қилувчиларга нисбатан татбиқ этилади. Жорий йилнинг 1 апрелигача бўлганидек, товарлар, ишлар ва хизматларни ўзида ишлаб чиқариш факти аҳамиятга эга бўлмайди. Масалан, савдо ва тайёрлов ташкилотлари ҳам имтиёзга эга бўладилар.

Иккинчидан, энди солиқларнинг ставкаси эмас, солиқ солинадиган база камайтирилмоқда. Содда қилиб айтганда, фойда (фойда солиғи солинганда) ёки тушумнинг (ЯСТ солинганда) бир қисмига солиқ солинмайди. Айнан экспортга тўғри келадиган улуши солиқ солишдан озод қилинади.

Учинчидан, 1 апрелгача бўлганидек, имтиёзни олиш учун юридик шахснинг умумий тушумида экспортнинг белгиланган улуши мавжуд бўлиши керак. У 15 фоиздан ортиқни ташкил этиши лозим. Илгари ставкаларни камайтиришнинг икки босқичли тизими амал қилар эди.

Тўртинчидан, мазкур аниқ имтиёз мол-мулк солиғи, шунингдек бошқа солиқларга нисбатан қўлланмайди. 1 апрелгача юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ставкалари ҳам камайтирилар эди.

Янгиланган имтиёзларни қўллаш учун яна 2 та махсус шартга амал қилиш лозим:

товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти фактини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиши;

товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланиши.

Ушбу шартлардан бирортасига амал қилинмаган бўлса, тўланмаган маблағлар пеня қўлланган ҳолда Давлат бюджетига ундирилади.

Янги имтиёз рўйхат бўйича хом ашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2018-11-30 18:59:17  |  2452 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация