"Палата бюрократик машина аппаратига айланиб қолди!"



 
  Расм манбаси : 

— Адвокатлар Палатаси раҳбарияти ўзини-ўзи бошқариш органи тизимини ташкил этишга шунчалик берилиб кетдики, оқибатда уни Бюрократик машина аппаратига айлантириб қўйди. Биз бевосита адвокатлар билан эмас, балки ўзимиз яратган буйруқбозлик тизими билан ишлашга ўтиб олдик. Адвокатлар Палатаси ягона касбий уюшмани шакллантиришдаги марказий ҳалқа ўлароқ адвокатуранинг келажакдаги ривожи, унинг мавқеини кўтариш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини мустаҳкамлаш каби масалаларда ҳам адвокатлик тузилмалари, ҳам бевосита адвокатлар билан  ҳамкорлик қилиши керак бўлгани ҳолда биз адвокатнинг ўзини унутиб қўйдик. 
Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва қонунларни амалга жорий этишда иштирок этар эканмиз, адвокатлардан узилиб қолдик ва уларни бу жараёнда фаол иштирок этишга жалб қилмадик. Адвокатуранинг вакиллик органи бўлишимизга қарамасдан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатда адвокатлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг амалдаги ҳимояси билан шуғулланмадик.
Адвокатлар Палатаси адвокатларни касбий фаолиятилари билан боғлиқ таъқиб, чеклов ва тажовузлардан ҳимоя қилиш бўйича ҳамиша ҳам фаол чоралар кўрмади. Шу маънода Адвокатлар палатасининг давлат органи каби бюрократик машинага айланиб қолгани  ва адвокатлар жамоаси билан алоқаларни сусайтириб юборгани тўғрисидаги адвокатларнинг эътирозлари адолатлидир.
Бундай ҳол давом эта олмайди ва давом этиши мумкин ҳам эмас. Чунки у нафақат адвокатлар жамоси, балки бутун адвокатлик тизими учун ўта хавфлидир.
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Садиқовнинг Палатада жорий йил 27 апрель куни Адлия вазирлиги ва “Тараққиёт стратегияси” Маркази ҳамкорлигида ўтказилган “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда адвокатуранинг роли” мавзусидаги семинардаги маърузаси ана шундай кескин ўзини-ўзи танқид руҳида бўлди.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-08-18 22:49:34  |  1917 |   0      | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация