Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати қуйи судлар чиқарган 142 та қарорни бекор қилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати қуйи судлар чиқарган 142 та суд қарорини бекор қилган ва 42 та суд қарорини ўзгартирган. Шунингдек, назорат тартибида 227 та шикоят ва протестларни ҳам кўриб чиққан. Бу ҳақда Республика Олий суди ахборот хизматига таяниб, Turon24 маълумот берди.

Маълумотда қайд этилишича, 2018 йилнинг тўққиз ойи мобайнида иқтисодий судлар томонидан 323 983 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилган. Даъвогарлар фойдасига 8,8 трлн сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,1 фоиз ошган.

Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Хабарда таъкидланишича, тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида низо тартибида кўрилган ишларнинг салмоқли қисми, яъни 206 918 таси бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 2 504 таси видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилган бўлиб, натижада тарафларнинг 1,5 млрд сўм миқдоридаги маблағлари тежаб қолинган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 32 097 та иқтисодий иш кўриб чиқилган ҳамда улар фойдасига 772,7 млрд сўм миқдорида маблағ ундириб берилган.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, ижара, пудрат, кредит, лизинг, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этган.

2018-11-07 17:31:16  |  2445 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация