Сизга «бир гап» айтаман...



 
  Расм манбаси : istockphoto.com

у шундай «гап»ки, бир неча минг сўзни ўзида жамлаган...

“Тергов процессуал ҳужжатлари намуналари” китоби нашрдан чиққач, жиноят иши бўйича тўпланган далилларни процессуал ҳужжатлар, яъни айблов хулосасида ва ундан кўчириладиган ҳукм, ажрим ва қарорларда акс эттириш масаласи ўша китобнинг 504–527-бетларидаги тавсиядан келиб чиқиб, ўзлаштирилган гап кўринишида ёзила бошланди. Натижада жиноят иши бўйича тўпланган процессуал ҳужжатларни ўқиб, уларнинг асл маъносини тушуниш кескин равишда қийинлашиб кетди.

Мана, мисол учун, қўлимда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Бектемир туман суди томонидан 2013 йил 11 сентябрь куни чиқарилган ҳукмдаги бир судланувчининг суд терговида берган кўрсатуви. Унда судланувчининг бутун бошли кўрсатувлари -лиги ва -лигини қўшимчалари орқали ўзлаштирилиб, бир неча мингта сўздан ва бир неча юз содда гаплардан иборат битта қўшма гап шаклида ёзилган. У “Суд мажлисида судланувчи тарзида сўроқ қилинган А. эълон қилинган айбга иқрор бўлмасдан, ... лавозимида ишлаганлиги, ушбу лавозимда хизмат вазифаларига ....  кабилар (бу ишлар рўйхатининг ўзи ярим бет – Муаллиф) кирганлиги” тарзида бошланиб, “... иборатлиги”, “... амалга ошириб борилишлиги”, “... тақсимот қилинишлиги”, “... туширилишлиги”, “... эга эмаслиги”, “... топширилишлиги” тарзида узундан-узоқ давом этади ва “... ҳисоб-китоб қилинганлигини кўрсатиб, суддан унга нисбатан одилона қарор чиқаришни сўради” дея ниҳоясига етади (6 бетлик ушбу рекорд гап матни муаллиф томонидан таҳриятимизга тақдим қилинди, танишмоқчи бўлганларга беминнат кўрсатилиши мумкин – Таҳририят).

Бу гап нақд олти бетдаги 265 қаторда акс этган бўлиб, ҳар бир қаторда 5-10 тадан сўз бор. Ўртача 7-8 тадан деб олган тақдиримизда ҳам 2 минг атрофидаги сўз иштирок этаяпти.

Энди тасаввур қилинг, шундай катта қўшма гап шаклидаги кўрсатувни эшитган ёки ўқиган одам унинг мазмунини хотирасида сақлаб қолиши мумкинми? Бизнингча, йўқ. Чунки инсонларнинг тушуниш ва эслаб қолиш қобилияти кундалик ҳаётга мос тарзда шаклланади. Кундалик турмушдаги ўзаро мулоқотда ёки маълум бир воқеани ­бошқаларга гапириб беришда эса минглаб сўзлардан иборат мураккаб гап ишлатилмайди.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-27 14:48:23  |  3786 |   0     Ҳабибулла Алимжонов  | 

1 изоҳлар

Тергов процессуал ҳужжатлари намуналари”



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация