Танқиддан рағбатгача



 
  Расм манбаси : Kun.uz

ёки адвокатларнинг ҳам ўз медаллари бўладими?

Адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари ўртасида ўтган йилги фаолиятларига кўра танлов ташкил қилиниб, ғолибларни аниқлашда бугунги кун талабларини ўзида акс эттирувчи қатор янги мезонларга эътибор қилинганини ижобий ҳолат сифатида баҳолаш мумкин. Чунончи, умумий ишни ташкил этишда танқид қанчалик фойдали бўлса, рағбат ҳам худди шундан кам бўлмаган даражада аҳамият касб этади. Таъбир жоиз бўлса, танқид – бу ҳаракатсиз уловни ортидан суриб ҳаракатлантириш, рағбат эса ўша уловнинг ўзидаги ҳаракатлантирувчи кучларни ишга тушириб, ўзини-ўзи тортиб кетишига ундашдир.

– Биз бу танловни адвокатлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган юридик ёрдам сифатини яхшилаш, адвокатурани янада ривожлантиришга кўмаклашиш, унинг нуфузини ошириш, адвокатуранинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтириш, адвокатларнинг ижобий иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида ташкил қилдик, – дейди Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Содиқов. – Чунки аслида адвокатларимиз орасида жуда иқтидорлилар, ўз ишининг усталари кўп. Агар биз шуларни топиб, соҳа етакчиларига айлантира билсак ва бошқаларни ҳам уларнинг ортидан эргашишга ундай олсак, шунинг ўзи бугунги ислоҳотларнинг самарали кечишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-26 17:59:50  |  1901 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация