Кичик саноат корхоналари ва микрофирмаларнинг арзон кредитлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Яқин 12 йилда мамлакатимизни саноатлашув ва инновациялар фаол жорий этилиши кутмоқда. 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда ана шулар назарда тутилган.

Ҳукуматнинг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сон қарори билан ташкил этилган Мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш эришилишини таъминлаши лозим бўлган 17 та мақсаддан бири эканлигини қайд этиб ўтамиз, деб ёзади Norma.

Эълон қилинган барча мақсад ва вазифалар БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида қабул қилинган 70-сон резолюциясига тўлиқ мувофиқ келади. Улар ҳаётнинг деярли барча: таълим, соғлиқни сақлаш, турмуш даражасини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, гендер тенглиги, ресурслардан оқилона фойдаланиш, экология, иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳаларини қамраб олган.

Хусусан, 9-мақсад «Барқарор инфратузилмани яратиш, умумқамровли ва барқарор саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш»га эришиш учун Ўзбекистон қуйидаги вазифаларни ҳал этиши лозим:

иқтисодий ривожланиш ва одамлар фаровонлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида сифатли, ишончли, барқарор ва чидамли инфратузилмани, ш.ж. ҳудудий ва трансчегаравий инфратузилмани ривожлантириш, бунда барча учун арзон ресурслардан тенг ҳуқуқли фойдаланишни таъминлаш;

умумқамровли ва барқарор саноатлашувга кўмаклашиш ва ишлов берувчи тармоқларнинг жадал ривожланиши, ресурс тежовчи ва экологик хавфсиз технологияларни кенг қўллаш орқали мавжуд корхоналарни модернизациялаш ҳамда янгиларини ташкил этиш йўли билан 2030 йилгача саноат ишлаб чиқаришининг ЯИМдаги улушини салмоқли даражада ошириш;

майда саноат корхоналари ва кичик корхоналарнинг моливий хизматлардан, ш.ж. арзон кредитлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқариш-сотиш босқичларида қўшилган қийматни ҳосил қилиш ва бозорларга интеграциялашувни кучайтириш;

инфратузилмани модернизациялаш ва саноат корхоналарини қайта жиҳозлаш, ресурслардан фойдаланиш ҳамда соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва ишлаб чиқариш жараёнларидан кенг фойдаланиш ҳисобига уларни барқарор қилиш, бунда барча манфаатдор мамлакатларнинг уларнинг индивидуал имкониятларига мувофиқ иштирокини таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқларининг технологик салоҳиятини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни, жумладан инновацион фаолият учун қулай шарт-шароит яратиш ва илмий тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик соҳасидаги ходимлар сонини жиддий равишда кўпайтириш, ушбу мақсадларга давлат ва хусусий харажатларни ошириш орқали жонлантириш;

маҳаллий технологиялар соҳасидаги ишланмалар, тадқиқотлар ва инновацияларни, жумладан саноатнинг диверсификацияси учун қулай бўлган сиёсий иқлимни яратиш ва хом ашё соҳаларида қўшилган қийматни кўпайтириш орқали қўллаб-қувватлаш;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини жиддий равишда кенгайтириш ҳамда Интернет тармоғидан умумий ва арзон фойдаланишни таъминлаш.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 23 октябрдан кучга кирди.

2018-10-26 11:52:28  |  861 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация