Адвокат чуқур билимга эга бўлмаса, унинг ҳаракати беҳуда кетади



 
  Расм манбаси : abctv.kz

Бош Қомусимизнинг 116-моддасида “Айбланувчи ҳимоя­ланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи билан кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади”, дея қайд этилган.

Шу маънода айтганда, адвокат жиноят ишларини судда кўриш жа­ра­ёнининг шундай бир иштирокчиси ҳисобланадики, унинг қатнашувисиз суд, яъни давлат ҳокимияти тўлақонли фаолият кўрсата олмайди. Адлия вазирлиги томонидан рўй­хатга олиниб, нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида фаолият кўр­сатаётган адвокатлик фирмалари айнан шу тарзда иш олиб бормоқда. 2010 йилнинг 30 сентябрида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинган “Gul­yamov, Sadikov and partners” адвокатлик фирмаси ҳам ўз фаолиятини амалда белгиланган тар­тиб-қоидалар асосида ташкил этиб, аҳолига юридик хизмат кўр­сатишнинг барча имкониятларини ишга солиб келмоқда. Фирма мурожаат қилувчи шахсларга олтита йўналиш — хўжалик ҳуқуқи, корпоратив ҳуқуқи, солиқ ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи (иқтисодий жиноятлар), ташқи иқти­содий фаолият бўйича юридик ёрдам кўрсатади.

— Адвокатура жуда қадимий ҳуқуқ институтларидан бири бў­либ, асрлар давомида инсоният унинг кўмагига эҳтиёж сезган, — дейди “Gulyamov, Sadikov and partners” адвокатлик фирмаси бош­қарувчи шерик ўринбосари Фарҳод Раззоқов.

— Юртимизда илк адвокатлик идораси Санкт-Петербургда таҳсил олган Абдунаби Қуролбой томонидан Қў­қонда 1879 йилда “Ҳимоячилар филиали” номи билан ташкил этилган. Шу боис, у биринчи ўзбек адвокати сифатида эътироф этилади. Филиалда ўндан ортиқ адвокат ишлаган. Бундан олдин ҳам ватанимиз ҳудудида ҳимоя инс­титути шаклланган бўлиб, фиқҳ илмидан хабари бор шахслар қо­зилар олдида тарафлар вакили сифатида иштирок этган. Бугун юридик хизматнинг алоҳида тури сифатида иш олиб бораётган адвокатлик фирмалари ана шу анъанани давом эттирмоқда. Жумладан, 5 нафар ад­вокат, 2 нафар ёрдамчи мутахассис фаолият кўрсатаётган фирмамизда турли жиноят ишлари бўйича айбланиб, “иши” судга оширилган фуқароларга, турли давлат ва нодавлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилмоқда.

“Gulyamov, Sadikov and partners” адвокатлик фирмасига мушкул ва­зиятда қолган, зиддиятлар қур­шо­видан чиқа олмаётган, юри­дик хизматнинг ана шу турига эҳтиёж сезган кўплаб фуқаролар ва юридик шахс вакиллари мурожаат қилади. Ҳар бир иш амалдаги қонунчилик талаблари асосида мукаммал кўриб чиқилиб, адвокатлар томонидан хулоса тайёрланади. Хулоса судга тақдим этиладиган ордерда акс эттирилади.

Мазкур адвокатлар жамоасига мурожаат қилган фуқаролар жуда кўп. Ҳар бир адвокатнинг йил мобайнида кўриб чиққан ишларидан чоғроққина жилд ҳосил қилинади. “Arazonda” масъулияти чекланган жамиятида ­юзага келган муаммо улар манфаатига ҳал қилинди.

— Адвокат чуқур билимга эга бўлмаса, амалдаги қонунчилик та­­лабларининг мослик жиҳат­ла­ри­ни кўрилаётган иш билан му­во­фиқ­лаштира олмаса, унинг ҳаракати беҳуда кетади, — дейди “Arazonda” масъулияти чекланган жамияти директори Юрий Юрьев. — Адвокат тақдим этадиган ордерда унинг ваколати тўлиқ ифода этилмаслиги ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), протест келтириш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий тартибда ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш каби процессуал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида ҳам намоён бўлади. Мазкур фирмада стратегик аҳа­мият касб этувчи қарор қабул қилинишига амин бўлдик. Тўла ҳуқуқли, узоқ муддатли, ишончли, юқори малакали мутахассислардан иборат “Gulyamov, Sadikov and partners” адвокатлик фирмаси хизматидан жуда миннатдормиз.

— Ордер муайян иш юзасидан олинган топшириқни бажариш учун адвокатнинг махсус ваколатларни амалга оширишини тасдиқловчи ҳу­қуқий ҳужжат саналади, — дейди Фар­ҳод Раззоқов. — Адвокат ордери битим асосида бажарилиши лозим бўлган ишнинг барча даврида амал қилади. Жиноят-процессуал кодексининг 53-моддаси, 5-қисмига асосан, ишда иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган вақтидан бошлаб адвокат ҳи­моячи вазифасини бажаришни рад этишга ҳақли эмас. Бу норма жи­ноят процессида ҳимоячи сифатида қатнашаётган адвокатга ҳимоясидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини жиноий иш юритилишининг охирги босқичигача ҳимоя қилиш мажбуриятини юклайди, агар ҳимоя қилинаётган шахснинг ўзи буни рад этмаса. Мазкур норма бир жиноят иши юзасидан олиб борилаётган барча босқичларга та­­аллуқлидир. Бундан дастлабки тер­гов жараёнида тақдим этилган ордер шу ишнинг ҳал этилиши охи­рига етгунга қадар бўлган барча босқичларда (суриштирув, тергов, биринчи инстанция, апелляция, кассация, назорат) ҳуқуқий кучга эга, деган маъно келиб чиқишини унутмаслик зарур.

Дарҳақиқат, инсон ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги, ҳаётга меҳр-муҳаб­бати, тинч­лиги ва осойишталиги ҳамма нарсадан устун ҳисоб­ла­нади. Унга шундай имконият­ни яратишда холис хизмат кўр­са­таётган адвокатура институ­ти­нинг роли ва мавқеи яна ҳам ошаверсин.

Ҳулкар ТЎЙМАНОВА,

журналист

(“Инсон ва қонун” газетасидан олинди).

2018-10-25 17:52:34  |  1991 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация