Уйидан ҳайдалган она-болалар суд қарори билан ўз уйига қайтди



 
  Расм манбаси : Zakon.kz

2013 йил 1 майда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг вояга етмаганларнинг тарбияси ва камол топишига оид бир қатор тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу Қонунга кўра, Оила кодексининг 107-моддасига ўзгартириш киритилиб, вояга етмаган болани ота-онасидан олиш ва уни болалар тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини чиқаришда суд ота-онанинг ҳар биридан тегишли миқдорда алимент ундиришни ҳал этиши белгиланди.

Бунда ундирилган алиментлар мазкур бола номига очилган банк ҳисобварағига жамланиши ва у вояга етганда тўланиши белгилаб қўйилди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, қаровсиз қолган вояга етмаганлар давлатимиз томонидан беминнат таъминланиши, яъни улар учун тўланадиган алиментнинг бирор суммаси уларни парваришлаш ёки вояга етказиш учун сарфланмасдан фақатгина вояга етганларида уларнинг ўзига тўлиғича берилиши белгиланди. Бу эса фарзандларимизга давлатимиз томонидан жуда катта ғамғўрлик кўрсатилаётганлигини ифодалайди.

Бундан ташқари, вояга етмаганлар ва уларни оила аъзолари билан биргаликда яшашлари қонунларимизда белгилаб берилган. Аммо энг ачинарлиси, оилага дарз кетганда ота ўз фарзанди ва турмуш ўртоғини ўз уйига киритмаслик ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Бу борада суд амалиётидан мисол келтирадиган бўлсак, даъвогар А. жавобгар Ф.га нисбатан вояга етмаган фарзандлари билан уйга киритиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, Ф. билан 2013 йил 8 сентябрда қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзанди борлигини, турмуши давомида Тошкент шаҳар Бектемир туманида доимий рўйхатдан ўтиб, турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди билан яшаб келганлигини, жавобгар Ф. 2018 йил февраль ойида уни уриб, уйдан ҳайдаганлигини, 2018 йилда икки маротаба касалхонага тушганлигини, бироқ жавобгар хабар олмаганлигини, 2018 йил 13 апрелда жавобгар унга тегишли бўлган мол-мулкларига зарар етказиб, онасининг уйига ташлаб кетганлигини таъкидлаган. Ва уни вояга етмаган фарзандлари билан доимий яшаб келган ва рўйхатда бўлган уйига киритишни сўраган.

Суднинг 2018 йил 16 майдаги ажримига асосан Тошкент шаҳар, Бектемир туман, 3- уй, 5-хонадонда яшовчи вояга етган шахслар В. ва С.лар мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жавобгар томондан жалб қилинган.

Суд аниқланган ҳолатлар ва юқорида қайд этилган қонун нормаси талабларига асосан даъвогар А.ни икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги турмуш ўртоғи билан яшаган хонадонга киритиб қўйишни лозим топди.

суд қарорига мувофиқ, даъвогар А.нинг жавобгар Ф.га нисбатан вояга етмаган фарзандлари билан бирга уйга киритиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган.

Хулоса қиладиган бўлсак, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, ҳар бир бола тураржойли бўлиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳуқуқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Тураржой мулкдорининг ёки тураржойни ижарага олувчининг оила аъзолари бўлган болалар улар қаерда бўлишларидан қатъи назар, тураржой мулкдори ёки тураржойни ижарага олувчиси эгаллаб турган тураржойга нисбатан ҳуқуққа эга бўлади.

Ғайрат ЭРГАШЕВ,

фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси

("Инсон ва қонун" газетасидан олинди).

2018-10-19 18:48:42  |  1594 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Октябрь 14, 2022  00:30

1.Набиева Мардона

Ассалому алайкум. Карорни укиб чкдим. Колимга олишм билан Ким томондан кртламан. Икки фарзадимда нечи хона берилади



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация