СУДЛАР АДОЛАТ ТАМОЙИЛИГА АМАЛ ҚИЛАЯПТИМИ?



 
  Расм манбаси : 

2019 йил 26 август куни блогерлар билан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Президент Ш.М.Мирзиёев: “Янги Ўзбекистонни янги тарихини яратаяпмиз, бунда Сизларни ҳам ҳиссаларинг жуда катта. Ҳисса нимадан иборат: адолат, адолат ва яна бир маротаба адолат!” – деб айтган эди.

Давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ва судлар фаолиятида адолат ва одиллик принципларига қатъий амал қилиш шарт эканлиги Конституция ва қонунларда аниқ белгилаб қўйилган. 

Адолатсизликдан жабр кўрган шахс давлат бошқаруви идораларига, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларга ва судга мурожаат этиш орқали бузилган ҳуқуқларини тиклаш имкониятига эга. ЎзР ЖПКнинг 455-моддасига асосан ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шарт.

Шу ўринда “Ўзбекистон судларида адолат ва қонунийлик принциплари асосида одил судлов амалга оширилаяпдими?” деган савол туғилади. Бир жиноят иши мисолида ушбу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

2017 йилда «Ўзметкомбинат» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов натижалари бўйича Комбинат билан давал хом-ашёсини қайта ишлаш шартномаларини тузган фирмаларни раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилдилар.

Айблов мазмуни: фирмалар давал хом-ашёсини қайта ишлаш шартномалари асосида «Ўзметкомбинат»га металлолом топшириб ва қайта ишлаш ҳаражатларини тўлаб, тайёр маҳсулот олишган. Текширувчиларни ва терговчиларни хулосасига кўра Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан «Ўзметкомбинат» билан давал хом-ашёсини қайта ишлаш шартномаларини тузиш таъқиқланган бўлган, бундан ташқари Вазирлар маҳкамасининг яна бир қарорига асосан Комбинат ушбу фирмаларга маҳсулотни фақат биржа нархлари бўйича сотиши шарт бўлган эмиш. Шу сабабли 2009-2017-йилларда фирмалар олган маҳсулот биржа нархида қайта ҳисобланиб, ушбу қийматдан улар топширган металлолом қиймати ва тўлаб берилган қайта ишлаш ҳаражатлари айириб ташланиб, орадаги фарқ «Ўзметкомбинат» мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиш деб баҳоланган. Кўриб турганимиздек, айбдорлик мазмунининг ўзида мантиқ йўқ.

Фақат фирмаларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиб, шартномаларни иккинчи томондан имзолаган “Ўзметкомбинат” АЖ мансабдор шахсларига айблов умуман эълон қилинмаганини қандай тушуниш мумкин? Ахир улар имзолашмаганида, бу шартномалар амал қилармиди?

Тошкент вилоят судининг 15.05.2020 йилги ҳукмига кўра ушбу фирмаларнинг 30 га яқин раҳбарлари ЖКнинг 167-м. 3-қ., 179-м, 189-м., 209-м. 2-қ., 227-м. 2-қ., 243-м. билан айбдор деб топилдилар.

Тошкент вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг 23.03.2021 йилги ажрими билан ҳукм фақат қисман ўзгартирилди.

Фирмаларда ўтказилган текширув натижалари бўйича тузилган далолатномаларда шартномалар ноқонуний бўлган деб хулоса қилинган. Ушбу текширув далолатномалари айбловнинг энг асосий далили ҳисобланади. Деярли бир йил давом этган апелляция инстанцияси суд мажлисларида текширув далолатномалари ишончга сазовор бўлмаган номақбул далил эканлиги тўлиқ тасдиқланди. Бу қандай амалга оширилди?

Биринчидан – судда сўроқ қилинган фирмаларда текширув ўтказган давлат солиқ хизмати ва Бош прокуратура хузуридаги Департамент текширувчилари текширув далолатномаларидаги шартномаларнинг ноқонуний эканлигига оид ҳуқуқий хулосаларни улар ёзмаганларини, ушбу хулосаларни кимлар ёзганини билмасликларини тан олиб кўрсатма беришди;

Иккинчидан – текширувчилар зарар ҳисоблаш жадвалларини ҳам ўзлари тузмаганларини тан олиб кўрсатма беришди ва натижада ушбу жадвалларни айнан кимлар тузганлиги номаълум эканлиги аниқланди;

Учинчидан – гўёки етказилган деб айтилаётган моддий зарар текширув даврида атайлаб сунъий равишда бир неча баробарга ошириб ҳисоблаб чиқилгани аниқланди ва судда сўроқ қилинган текширувчилар: “Ошириб ҳисоблаш ҳолатлари адвокат томонидан тўғри аниқланган” деб кўрсатма беришди;

Тўртинчидан – суд сўров қилиб олган ҳужжатли далиллар, яъни “Ўзметкомбинат” АЖ раҳбарининг ҳукумат раҳбариятига ёзган хати, Бош вазир ўринбосари Э.Шоисматовнинг шартномаларни тузишга рухсат берувчи резолютив кўрсатмаси, “Ўзметкомбинат” АЖнинг бизнес-режалари ва уларни тасдиқлаган Кузатув кенгаши йиғилиши баённомаларини ўрганиш орқали “Ўзметкомбинат” Бош вазир ўринбосарининг расмий ёзма рухсати билан, ҳукумат раҳбарларининг огоҳлигида ва тўлиқ назорати остида фирмалар билан давал хом-ашёсини қайта ишлаш шартномаларини қонуний тузиб фаолият юритгани тўлиқ тасдиқланди. Корхонанинг ҳар йилги бизнес-режалари Кузатув кенгашида муҳокама қилиниб, тасдиқланган. Кузатув кенгашида Бош вазир ўринбосари Н.Ханов раислик қилган, вазирликлар ва давлат қўмиталарининг раҳбарлари эса Кузатув кенгаши аъзолари бўлган. Бизнес-режаларига давал шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилган ва корхона раҳбари ҳар йилнинг ҳар чорагида Кузатув кенгашига корхона фаолияти бўйича, шу жумладан давал шартномалари бўйича ҳам ҳисобот бериб келган. Шу тариқа шартномалар ноқонуний тузилгани тўғрисидаги хулоса мутлақо асоссиз эканлиги ўз тасдиғини тўлиқ топди.

Апелляция судлов ҳайъати ўн кун маслаҳат уйида ўтирди. Бу ўз навбатида судланувчилар ва ҳимоячиларда: “Демак, апелляция судлов ҳайъати номақбул далилга асосланган айбдорликни ҳукмдан чиқариб ташлайди” деган умидни уйғотди. Лекин маслаҳат уйидан чиқгач, апелляция судлов ҳайъати суд ҳукми судланувчиларни айбдорлик қисмида кучда қолдирилгани тўғрисидаги ажримни эълон қилди. Ана холос! Адолат ва одил судлов қаерда қолди? Суд залида ажримни эшитиб турган судланувчилар ва адвокатларнинг юзларидаги тушкунликни тасаввур қилаяпсизми?

ЎзР ЖПКнинг 95-1-моддасида сохталаштириш (қалбакилаштириш) йўли билан тайёрланган, номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан олинган фактик маълумотлар далил сифатида мақбул эмас деб топилади деб белгиланган.

Жиноят иши бўйича фирмаларда ўтказилган текширувларда тузилган зарар ҳисоблаш жадвалларига сохта (зарарни сунъий ошириб ҳисоблашга оид) маълумотлар  киритилиб, сохта далил тайёрланганлиги, ушбу жадвалларга киритилган сохта маълумотлар қайси манбаъдан олингани номаълум эканлиги ва шартномаларнинг ноқонуний эканлигига оид ҳуқуқий хулосалар мутлақо нотўғри эканлиги ва уларнинг кимлар томонидан ёзилгани номаълум эканлиги аниқланиб, текширув далолатномаларининг номақбул далил эканлиги яққол тасдиқланган бир ҳолатда айблов ҳукмининг кучда қолдирилиши адолат ва одил судлов принципларига зид эмасми?

Энг ачинарлиси эса судланувчиларнинг айбсизлигини, яъни айбдорликнинг мутлақо асоссиз эканлигини тасдиқловчи юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар, шунингдек адвокатлар ва судланувчиларнинг асослантирилган важлари, адвокатлар илтимосига асосан суд сўров қилиб олган ҳужжатли далиллар ва адвокатлар тақдим этган ҳужжатли далиллар апелляция ажримида умуман муҳокама қилинмаган ва уларга умуман баҳо берилмаган. Яъни нима сабабдан суд уларни инобатга олмагани тегишли хулосалар билан умуман асослантирилмаган. 

Судланувчиларни айбсизлигини тасдиқловчи далиллар ва важларни умуман инобатга олмасдан, ишларни фақат тергов органининг мантиқсиз ва ноқонуний хулосалари асосидаги айблов позициясидан кўриб чиқаётган судлардан адолат ва одиллик кутиш мумкинми? “Ҳолва, ҳолва деган билан оғиз чучимайди” деган нақл бор. Президент: “Адолат, адолат ва яна бир маротаба адолат!” деб, барча давлат идораларини адолатли бўлишга даъват қилсаю, судьялар ушбу чақириққа риоя этмасдан, била туриб адолатсиз ҳукм, ажрим ва қарорлар чиқараверсалар, одил судлов асосида адолат қарор топишига қандай қилиб ишониш мумкин?

P.S.: Ҳаттоки Олий судни ўзида ҳам маҳкумлар ва адвокатларнинг кассация шикоятларида келтирилган, ҳукмларнинг ноқонунийлигини асословчи важлар муҳокама қилинмасдан, бу важларнинг қандай сабабларга кўра қабул қилинмаганлиги ҳам асослантирилмасдан кассация ажримлари чиқарилаётганини тасдиқловчи кўплаб мисолларни келтириб ўтиш мумкин.

Абдураҳмон ҲАМИДОВ, Тошкент шаҳридаги “EGIDA” адвокатлик бюроси адвокати

2021-08-19 14:03:37  |  3493 |   0  | 

12 изоҳлар

Январ 15, 2024  22:03

1.Sitora

Man bugun bildim xaqiqat yoq ekan odil sud deb bong uradi man ko'rmadim oilasini opasini or nomusini saqlash uchun kimnidir ursang aybdor bo'lib besh yilga qamalasan ikkita shatta yegan asl aybdor opasiga buzuq gapirgan oppoq bo'lib yuradi qani xaqiqat jinoyat bo'lishiga asl aybdor jazolmaydi or nomusni deb urgan odam jazolanadi bunaqaga xech kim opasini singlisini or nomusini deb talashmaydigon bo'ladi. agar sizni xam opangizga kimdir buzuq ishni taklif qilsa chidab tura olasizmi yoki o'sha odamga bir ikki mush urasizmi

Ноябрь 09, 2023  19:05

2.Mxfuza Raxmonova

Assalomu alaykum sud ijrochilari va yordamchilari tanish bilish va karupsiya bilan shugʻulanishyapti yawinda men ajrashgandim erim 6 oy yashab tashab ketdi ajrim sud boʻldi nikohimdan bitta oʻgʻlim bor erimni xozirda oilasi bor alimendan ozod boʻlish uchun sudga pora berdi va bola ota tarbiyasida qoldi ayting qonung xilof ish qilgan sudyalarni nazorat qilaizlarmi

Июль 21, 2023  03:41

3.Хурсанд

адвокатнинг ордерини ҳам тан олмайдиган судьялар хам бор. Термиз шахар ФИБ судда мен шу вазиятга тушдим. Шундан сўнг Ишончнома тақдим қилдим. Буни ҳам турли босимлар бўлиб шахсан нотариал контораси ходимининг ўзи менга берган Ишончномани хам бекор қилди. Коррупция гуллаб яшнаяпти. Соғлом инсонни суд психиатрия экспертизасининг хулосаси бўлмасада уни муомолаеа лаёқатсиз деб Ажрим чиқаришди. Шикоят ёзиш эса менинг ордер ва Ишончномам ҳам бекор қилинди.

Июнь 13, 2023  18:06

4.Аскар

Хайдовчилик гувохномасини кискартириб муддатидан олиш учун илтимоснома кандай тартибда ёзилади олдиндан Рахмат

Сентябрь 13, 2021  13:42

5.Гули

Содикжон тугри айтдингиз. Суд тизимида одил судловни амалга оширишда адолатли карорлар кабул килиш урнига адолатсиз, конуний асослантирилмаган карорлар кабул килиняпти. Сабаби, судьяларни тайинлашда унинг билим салохияти, тажрибаси, фаолияти инобатга олинмаяпти. Судьялар таниш билишлик асосида тайинланяпти. Судьяларни тайинлаш Кенгашини бутун таркиби судьялардан иборат. Судьяларни судьялар тайинлаяпти, судьяларга судьялар хулоса беряпти. Мана адолат каердан бошлаб бузиляпти.

Сентябрь 07, 2021  19:29

6.Гули

Тугри фикрлар. Президент адвокатлар билан хам учрашув утказиши керак. Судьялар борки, хал килув карорини ёзишни билмайди. Фукароларни сарсон килмаслик максадида куплаб ислохотлар амалга оширилсада суд тизимида узгариш йук. Бир суд бир инстанция урнига барча судьялар холис давлат органларидан тузилган гурух томонидан атестация утказилиши керак. Тажрибасиз, колок судьяларни бахридан утиш керак.

Мен фақат бир ҳолатдан сўнг суд-ҳуқуқ тизимида ўзгариш бўлишидан умидворман. У ҳам бўлса Президентимиз томонидан етакчи адвокатларимиздан бир гуруҳини қабул қилиш ва уларга қулоқ тутиш(!). Адвокатлар очиқ дард ва аламларини ошкора ва очиқ Президентимиз билан сўҳбатда айтишлари лозим. Дунё практикасида камдан-кам учрайдиган Адвокатура фаолиятини такомиллаштириш, уни концепцияси ва йўл харитаси лойиҳаларини бир йил олдин адвокатлар палатаси ишчи гуруҳи томонидан мукаммал тузиб, Президент столига тақдим этдик, Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида" ги янги қонун лойиҳаси тайёр(!) Лекин,....???????? Мени Россияда фаолият юритишимнинг асосий сабаби ҳам шуки, Суд Ўзбекистонда одил, холис ва мустақил эмас(!) Судяларни қалби ўлик, ҳаттоки Худодан ҳам қўрқишмайди(!). Балким шундай суд кимгадир керакдир..??? Аммо Ҳақ Аллоҳ ниятга қараб ризқ ва тақво беради. Ёшларга ачинаман... Эссиз... а...?(!).

Август 21, 2021  19:31

8.Комилжон Каландаров

Адвокатлар Хукуматнинг угай боласига ухшайди.Давлат дастурида янги тахрирдаги адвокатура хакидаги конун лойихаси 01.07.2021 йилгача Олий мажлисга киритилиши лозим эди,афсуски август ойи охилаяпти,конун лойихасидан дарак йук.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация