Маҳбусларнинг адвокатлар билан учрашувлари вақтинча тўхтатилган



 
  Расм манбаси : ombudsman.uz

Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида карантин

Ўзбекистоннинг барча тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин тартиби ўрнатилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, барча муассасалардаги шахсларнинг тергов ва суд жараёнига олиб чиқилиши, уларнинг адвокатлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан учрашувлари тўхтатилган. Айтилишича, муассасаларда сақланаётган шахсларнинг юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш учун уларга адвокатлари билан телефон орқали сўзлашиш имконияти яратилади.

Шунингдек, муассасалар биноларида фуқаролар ва уларнинг ишончли вакилларини қабул қилиш тўхтатилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 76 ва 77-моддаларига мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларга бериладиган узоқ ва қисқа муддатли учрашувлар телефон орқали сўзлашув билан алмаштирилган.

2020-04-03 06:16:38  |  1636 |   0  | 

2 изоҳлар

Апрел 27, 2020  19:49

1.Кулдашева Гулчехра

Андижон 14 - сонли хибсхонада сакланаетган турмуш уртогим Гофуров Хусанбой Жамолдинович билан телефон оркали богланишни ташкил этиб берсангиз. Илтимос. Хужайинимнинг соглиги ва ахволидан хавотир оляпман.Олдиндан рахмат .Менинг телефон ракамим +998944332868 Кулдашева Гулчехра

Апрел 27, 2020  19:33

2.Кулдашева Гулчехра

Тергов хибсхонасида сакланаетган турмуш уртогим Гофуров Хусанбой Жамолдинович билан телефон оркали боглаб беринг .илтимос. 2 ойдан бери куришмадим ва гаплашолмаяпман.соглихи ва ахволи кандай буляптикин



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация