Светлана Ортиқова: “90 фоиз прокурорлар – яхши. Соҳа имижини қолган 10 фоиз кадрлар кирлатмоқда”



 
  Расм манбаси : Халқаро пресс-клуб

«Шахсан айта оламан, прокурорларнинг 90 фоизининг муомаласи яхши. Ишингиз тушиб борганингиздан, кетгунингизгача қўли кўксида хизматингизда туради. Тўғри, 10 фоиз прокурорлар борки, бутун соҳа имижига салбий таъсир қилмоқда” – Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова кеча Халқаро пресс-клуб сессиясида прокуратура органлари таркибининг сифати тўғрисидаги саволга жавобан шундай деди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Парламентга мурожаатномасида прокуратура олдига соҳани ислоҳ этиш, соҳа ходимлари дунёқарашини ўзгартириш ва албатта, коррупция балосининг йўқотиш каби муҳим вазифалар қўйилган.

Мавжуд тартибга кўра прокурорлар фуқаролардан шикоят аризаси бўлмаса ҳам жиноят ишини ўрганишда иштирок этади. Ортиқовага кўра, бу тартиб ўзгариши кутилмоқда:

«Давлат раҳбари мурожаатда прокурорлар ва адвокатлар энди фақат фуқародан шикоят аризаси бўлсагина жараёнга аралашиши мумкин бўлиши ҳақидаги қонуний ҳужжатни ишлаб чиқиш масаласини таклиф қилди”, дейди у.

2020-02-21 10:39:48  |  526 |   0  | 

3 изоҳлар

Прокуратура органларида тозалаш ишларини доимий ва тизимли равишда давом эттириб бориш лозим. Кузланган максадга эришиш учун эса алохида мустакил (прокуратурага буйсинмайдиган) тузилма ташкил этиш лозим.

Феврал 21, 2020  21:04

2.Адвокат Тохирбек

Эскилик сарқитларидан қолган прокурорлар борлиги тўғри. Улар хам яқинда алмашади ёки тартибга тушади деб умид қиламиз. Прокуратура ходимлари ичида Терговчилар қўполроқ. Айниқса Харбий прокуратура терговчиларини билими, иш тажрибаси, адвокатга муомаласи (айбланувчига нисбатан муомалани гапиришни кераги йўқ.) умуман прокуратура ходимининг касб эътикаси ва одобига тўғри келмайди. Светлана опа прокуратурани тозаламоқчи бўлса авваламбор, уларни терговчилари билан тарбиявий иш олиб борсин. Биринчи навбатда терговчилари манмансироб кетади кейин улар прокурор бўлганида, бу касаллик сақланиб қолади. Светлана Ортиқова қайсидир учрашувда айтган эди. Уларни муомаласини тўғрилаш учун терговни тубдан ўзгартиришга яна 20-йил керак бўлади-деганди. Бу гапларини Эслармикан?. .

Феврал 21, 2020  11:22

3.Адвокат Ш.Курбанов

Адвокат шундок хам фукаро узига мурожаат килмаса, бирор жараенга аралашмайди. Аралаша олмайди хам, чунки улар конун ижросини назорат килмайдилар. Протест келтирмайдилар. Бу холатда адвокат кандай жараёнга уз узидан аралашиши мумкин.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация