Адвокатлик фирмалари ва бюролар – “хуфёна бизнес”...ми?



 
  Расм манбаси : АиФ

Молия вазирлиги экспертлари: адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, бироқ қонунда “нотижорат ташкилот” мақомида бўлгани учун улар дивиденд чиқаришда қинғир усуллардан фойдаланмоқда

Mолия вазирлиги (МВ) қошидаги Фискал тадқиқотлар институти экспертларининг фикрича, адвокатлик фирмалари ва бюролари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Бинобарин, шунга яраша солиққа тортилиши шарт. “Умуман, адвокатлик тузилмалари тижорат характерининг тан олиниши уларнинг ўзига фойдали бўлади”, дейишмоқда улар.

Togri.uz сайтида эълон қилинган мақолада МВ экспертлари фақат адвокатлик ҳайъатларини соҳадаги тўлиқ нотижорат ташкилот сифатида кўрсатган. “Ҳайъатлар даромад ортидан қувмайди. Aдвокатлар ҳайъати ихтиёрида қолдирилган маблағларнинг бир қисми фақат ташкилот фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш учун ишлатилади ва солиққа тортилмайди. Адвокатларнинг ўзлари эса жисмоний шахслар учун жорий этилган даромад солиғини тўлашади”, дея қайд этилган.

Айни чоғда, адвокатлик фирмалари ва бюролар, уларнинг фикрича, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Аммо тузилма нотижорат бўлгани сабабли, улар ўз фойдаларини чиқаришда ноқонуний, қинғир усуллардан фойдаланишмоқда. “Aдвокат расмий равишда дивидендлар ва уларга машина, квартира ёки бошқа мулк сотиб ололмайди. Бизнесдан пулни чиқариб олиш учун эса “айланма йўллар” қидиришга тўғри келади. Масалан, адвокатлик тузилмаси учун, турар жой, офис ва машина сотиб олинади. Кейин эса улар фирмага алоқадор шахсларга ўз эҳтиёжларини қондиришда фойдаланиши учун қайта сотилади.

Даромадларни маълум даражада тақсимлашнинг иложи бўлмаганда, тўловлар "конвертда" ҳам амалга оширилади. Бу пуллар эса кассагача бормасдан, шахсий эҳтиёжлар учун сарфланади. Чунки адвокатлик фирмаларидан дивиденд олишнинг иложи йўқ”, дея хулоса қилинган мақолада.

Англашиладики, молия вазирлиги ҳайъатлардан бошқа адвокатлик тузилмаларини “соядаги бизнес” деб ҳисоблайди. Айтилишича, фирмалар фаолиятининг тижорийлиги тан олинса, бу аввало уларнинг ўзига яхши экан. Яъни, агар адвокатларни солиққа тортиш бошқа бизнес турлари билан бир хил бўлса, уларда фойдани бўлишишни қонуний ва легал тарзда амалга ошириш, даромад солиғи тўлашдан озод бўлиш учун ташкилий-ҳуқуқий шаклини хусусий тадбиркорлик субъектига ўзгартириш каби имкониятлар пайдо бўларкан.

Таҳририятдан: Молия вазирлиги мутахассисларининг ушбу хулосалари адвокатлар томонидан жуда совуқ кутиб олинди. Аксари ҳамкасбларингиз мақолада келтирилган фикрларга қўшилмай, буни “янги Солиқ кодекси лойиҳасининг адвокатлик тузилмаларини солиққа тортишга доир моддаларини нима қилиб бўлса ҳам тасдиқлатишга уриниш” деб баҳолашмоқда. Тез орада адвокат Аллан Пашковскийнинг МВ экспертларига жавобини эълон қиламиз.

2019-10-03 15:03:23  |  1737 |   0  | 

3 изоҳлар

Октябрь 03, 2019  16:22

1.Насим Хидиров

Джамшид Қўчқоров қаерга қараяпди экан-а, қўл остидаги ходимларига: Нималар деб валдираяпсан ўзингдан ўзинг деб қўйса бўлмайдими? БМТ вакили Президентга айтдику Перуда 33 млн аҳоли бор, пойтахти Лимада 70 000 та адвокат бор деб, биздаям 33 млн аҳоли мамлакатингизда бор йўғи 4000 адвокат бор ва бу кам деб. Энди улар шу гапи билан шу 4000 таниям йўқ қилмоқчи шекилли. Ўзи охирги вақтларда ишласамми ёки бошқа ишга ўтсамми деб юрган адвокатлар кўп. Агар бу қонун қабул қилинса тенг ярмидан ажраламиз адвокатларни!

Октябрь 03, 2019  16:22

2.Aziz Sattarov

Саттаров Азиз Reliable Lawyer А.Ф. адвокати, мен ушбу МВги аноним муалифларни важига факат кискачча изох беришим мумкин, биринчидан улар курсатганидек адвокатлар уз фойдасини (юридик ердам курсатган ишларидан ортилган пул маблаглари) "уз фойдани ноконуний ва кингир усуллари билан чикаришмокда"??? бу гапларни кандай чунса булади узи? нима адвокатлик фирма ва бюроларда жиноятчи ва конун бузувчи шахслар ийгилиб юридик ердам курсатиб келмокда шакил? ушбу МВ муалифларда бирон бир ушбу авдокатлар харакати ноконунийлиги тугрисида исбод еки далилар борми (суд карори ва бошка хужжатлар)? мен уйлайман ушбу каби гаплар бутун Узбекистон адвокатларини хакорат ва тухмат килиш деб тан олса булади! Адвокатлар томонидан 2018 йилда кабул килинган Жамоатчилик назорати тугрисидаги конун талабидан ва бошка меёрий норматив хужжатлар асосида барча тегишли фикр ва хулосалар (Адвокатлар палатасига, Молия вазирлигига, Адлия вазирлигига, Олий мажлисга ва Президент маъмуриятига) берилган, ундан ташкари Адвокатлар палатисининг буйругига асосан бу массала буйича ишчи гурух тузилиб, адвокатура институтини ривожлантириш ва адвокатларни хак хукукини химоя килиш максадида уз ишини олиб бормокда. Нима учун эни бу аноним муалифлар шундай хакоратли ноконуний ва асосиз фикирлар билан бутун адвокатура институтини ва адвокатларни шанига дог туширмокда хамда асосиз важлар келтирмокда, нима учун биз бунга чек куймаяпмиз, нима бутун Узбекистонда адвокатлар уз хак хукукини химоя килишолмаяптими? Бунака вазиятда хаммамиз бирлашиб ушрашув килилув ушбу аноним муалифлар билан бир ма бир сухбат килайлик , керак булса омавий ахборот воситалари оркали баен килайлик фикирлармизни, мутасади рахбар ходимлар олдига бориб тушунтириш керак, шунда биз максадимизга эришамиз!

Октябрь 03, 2019  15:42

3.Джахонгир

Хўш нима деймиз, молия вазирлигини ишларига омад тилаб қоламиз, илохим молия вазирлиги ходимларининг ишлари адвокатларга тушмасин, улар ўзларини ўзлари химоя қила оладилар деган умиддаман. Молия вазирлигини шу гаплари учун судга бериш керак, ушбу гаплар билан Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси ва жамийки Ўзбекистон Республикаси худудидаги адвокатларнинг шахсиятига тегмаябдимикан? Хурматли президентимиз Шавкат Мирамонович "молия" вазирлиги тўғрисида айтиб ўтган гаплари хам хали хануз ёдимизда...



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация