Убайдулла Мингбоев судларга нисбатан норозилик ва ишончсизликнинг асосий сабабларини айтди



 
  Расм манбаси : Убайдулла Мингбоев. ЎзА фотоси

Судьялар олий кенгаши раиси – қуйи судлар судьялари фаолиятидаги энг кўп учрайдиган ноқонуний қарорлар ҳақида

Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев биринчи инстанция, апелляция ва кассация босқичида судьялар томонидан йўл қўйилаётган асосий хато қарорлар ва ноқонуний процессал хатти-ҳаракатларни санаб ўтди.

Унинг фикрича, жорий йилнинг ўтган 6 ойи таҳлилига кўра қуйидаги ҳолатлар аҳолида суд тизими ва судьяларга нисбатан ишончни йўқотиб, юқори турувчи органларга ариза ва шикоятларнинг ортишига сабаб бўлмоқда:

Жиноят ишлари бўйича:

аниқланган ҳақиқий ҳолатга қонуний баҳо бермаслик;

Жиноят кодексининг 57-моддасини нотўғри қўллаб, енгил жазо тайинлаш;

Жиноят кодексининг 72-моддасини нотўғри қўллаб, шартли жазо тайинлаш;

қўшимча жазо тайинлаш лозим бўлган ҳолатларда уни тайинламаслик;

етказилган зарар миқдорини асоссиз камайтириш;

тақиқда бўлган мол-мулкни асоссиз равишда рўйхатдан чиқариш;

суд қарорларини ўз вақтида ижрога қаратмаслик.

Фуқаролик ишлари бўйича:

давлат божи ундиришни асоссиз кечиктириш ёки уни тўлашдан озод қилиш;

тарафларга никоҳдан ажралиш ҳақида ярашиш учун муҳлат бермаслик ёки муддатини асоссиз равишда қисқартириш;

қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини асоссиз равишда янги очилган ҳолатлар бўйича, деб бекор қилиш;

суд қарорларини ўз муддатида ижрога қаратмаслик;

суд қарорларига нисбатан берилган шикоятларни ҳаракатсиз қолдириш.

Иқтисодий ишлар бўйича неустойка суммасини асоссиз равишда камайтириш, етказилган зарарнинг ҳақиқий миқдорини аниқламаслик ҳолатлари кўп қайд этилмоқда.

Маъмурий ишлар бўйича ҳам шунга ўхшаш хатоликлар ва ноқонуний процессуал хатти-ҳаракатлар кузатилмоқда.

“Натижада фуқаролар айрим судьяларнинг хатти-ҳаракати юзасидан юқори судга ва бошқа идораларга тинимсиз ариза ва шикоятлар юбораяпти. Таъкидлаш керак, фуқаролар юқори судларнинг жавобларидан ҳам норозиликларини билдириб, чора кўриш учун Судьялар олий кенгашига мурожаат этмоқда”, деб ёзади У.Мингбоев.

2019-08-16 20:40:09  |  233 |   0  | 

7 изоҳлар

Август 27, 2019  10:31

1.Адвокат Абдуллаев Абдумалик

Давомли ислоҳ қилинадиган энг муаммоли, Аллоҳдан қӯрқадиган кадрларга жуда катта эҳтиёжи бор муҳим соҳа бӯлиб қолмоқда.

Август 17, 2019  14:23

2.Адвокат Жураева

Юкори инстанция судлари яхши тарафдан урнак булиш урнига емон тарафдан урнак булиб келмокда. Олий судда иш назоратда курилиб минг бир азоб билан хакикатга эришдик деб хурсанд булмасиздан раиси уринбосари юзаки асослар билан 4 огиз гап билан раесатга ишни куриб яна аввалги карорни уз кучида колдиради. Рахбарияти нима килаетганини билиб турган куйи судлар нима килсин.

Маколани укиб жаноб У.Мингбоевга фикр билдириши учун асослантирилмаган маьлумотлар берганига ишонч хосил этдим. У.Мингбоевга хурматим баланд булсада у киши суднинг адолатсизлиги, мурожаатлар сабаби, норозиликлар сабаби ва суднинг обрусини тушираетган сабаблардан бехаюарлигига яна бир бор ишонч хосил килдим. Дархакикат У.Мингбоевнинг тахлилида келтирилган асосларнинг акси суд тизимида учрайди, яьни 57, 72- ни куллашда судяларда журьат йук. Канча аслс булсада мухокама хам килиб утирмайди. Еки 45 куллаш кушимча жазо борми, булди куллаб куяди.чунки протест киритилишдан куркади. Протест эса хукм, ажримни бекор булишига сабвб булади, адвокатнинг мингта асос келтириб киритган шикоятлари кайси инсьанцияда булишидан катьий назар рад этилади. Рад этишга сабаб аник курсатилмайди, асоссиз деб топилди деса етарли. Таклиф: Адвокат киритилган илтимосноманинг хар бир бандига ва келтирган асосларига асослантирилган ажрим билан рад этиб булмайдиган далилларни курсатиб рад этиш тартиби жорий килиниши лозим. Маколадаги колган сабаблар хам асоссиз. Булиши мумкин эмас агарда давлат божини кечиктирса шикоят купайса, бу кулгили хулоса. Мумкин эмас ва умуман учрамаганман муддат бермасдан ажратишга ажрим килиниши,аксинча такрорий мурожаатда хам бир ярим муддатлар асоссиз берилаверади, холбуки оила бархам булиб кетгани,окибатда жиноятлар хам содир булади ва г.г. Олий судга мурожаатларга келсак. Албатта ЖПКнинг судлов хайатига, уринбосарга еки Олий суд раисига мурожаатларингиз барчаси булиши керак, барибир Сиз келтирилган асослар мухокама этиб текширилмайди. Хаттоки энди норасмий жорий этилган тартибга кура ердамчилар бир хил мазмунда жавоб бера куя колади. Хаттоки мурожаат юколиб изсиз булиб колмокда. Мана мурожаатлар купайиш баьзи сабаблари,,колганини эса адвокатлардан суров утказилса асослантириб курсатишади, текшириб,асосли тахлил килиб маколада фикрларини билдираверишсин. Хаттоки Олий суд ташкил этилган кабуллар хам аризани купайтирмокда чунки халк ишонч билан келган Олий суд вакилига фикрини билдиради унинг фикрлари тугри деб езиб олишади ва.... Жавобда "Сиз суд хукмидан норози булсангиз аввал апелляция, кассация тартибида узингиз еки адвокат оркали мурожаат килинглар, сунг Олий Судга....' деган жавоб олади, еки ариза тегишли инстанцияга номига юборилиб олдинги карор натижаси маьлум килинади.... Таклиф: Суд мажлиси баенномаси томонларга таништирилиб нусха бериш шартлилигини белгилаш керак. Адвокатлар киритилган илтимосномадаги бандлари ва асослари тулик текшириб рад этиладиган далилларни курсатибгина асослантирилган ажрим билан рад этилиши тартибини жорий этиш. Суд мажлислари видеоезувга олиши ва ишга илова килиниши шартлиги жорий этилсин. Бир вактлар Олий Суд узи ишларни чакириб асоссиз хукмларни бекор килиб протест киритарди бу тарихда колдиришмайди. Хозирчи Олий судга киритиладиган назорат шикоятлар тасдикланган хукм ва ажрим билан берилиши керак, демак Олий суд судяси ажрим чикаришда ва раис уринбосари ва раисга киритилган шикоятлар шу хукм ва ажримга караб жавоб берилади, иш урганилмайди, шикоятдаги асослар ишдаги хакикий холат билан солиштирилмасдан жавоб берилади, Суд адолатли булиши учун эса, мурожаатни каматириш учун эса шикоятда келтирилган барча асосларни рад этиладиган далиллар билан асослантириш еки назорат тартибида судянинг узи ажрим чикармасдан Хайатда куриб сунг ажрим килишни йулга куйиш керак.... Хуллас Кенгаш раисининг мурожаатлар купайиш сабаблари деб курсатилган асослар нотугри ва асослантирилмаган деб хисоблайман.. Колаверса суд обруйини кутариш учун судяларга карор килиш учун узига ички ишонч ва катиятлик етишмайди, карор кабул килишда адолат мезонининг урта планкасини'золотая середина'ни топиш керак.... Олий суд раиси уринбосари сайер кабулида булиб оддий фукароку майли мен уринбосарнинг айтган фикрларига ишониб, иш ижобий хал булиши, адолатли ажрим чикишига ишонганман, минг афсус жавобида олдинги хат точка вергулигача жавоб сифатида келди. Энди хулоса килаверинг сайер кабул килиб ариза шикоятни купайтириш, натижа эса булмаса нима керак экан... Хуллас бу менинг шахсий фикрим...

Прочитав эту статью, я убедился на 100%, что господин У. К. Мингбоев не владеет ситуацией или ему преподнесли недостоверные, не соответствующие действительности информации. Потому что, все высказывания руководителя высшего судейского совета отражено наоборот. Последнее время очень часто наблюдается нарушение ст. 487 УПК именно чиновниками из верховного суда, увы. К обращениям адвокатов они вообще не реагируют. После многих обоснованных обращений я пришел к окончательному выводу, что у нас в Республике необходимо принять закон о люстрации в системе правоохранительных органов. Особенно в суде, в СГБ и в прокуратуре. Судьи прикрывают злоупотребление и безответственность своих сотрудников. Я в шоке, после всего, чего прочитал из выступления У. Мингбаева. Адвокаты не молчите..., отзовитесь же... Это же не так...!!!

Август 16, 2019  22:18

5.Advokat B.Mamirov

Nima? Paradoks! JK 57, 72-modda qoʻllandi, 45-modda qoʻllanmadi, deb berilgan shikoyat qancha ekan. Boʻlsa, 2-3 ta. Aksinchasi esa minglab! Davlat bojini kechiktirgan yoki ozod qilganlik uchun biror shikoyat tushganiga ishonmayman. Nikoxdan ajrashishda muxlat berilmayotgan ishning oʻzi yoʻq-ku. Muxlat bermadi deb kim shikoyat bergan ekan-a. Ijroga esa elektron tizim orqali yuborilyapti-ku! Dalillar maqbulligi, himoya huquqi, asossiz ayblov, notoʻgʻri kvalifikatsiya, ogʻir jazo, shikoyatlarga asoslantirilmagan javoblar, prosessual muddatlar buzilishi, arizani asossiz qaytarish, davlat bojini kechiktirishni asossiz rad etish kabi murojaatlar yoʻqmikan?

Август 16, 2019  21:22

6.Жахонгир Холмуродов

Судьялар томонидан ноконуний карор, ажрим ва хукмлардан нарози булиб, адолатни истаб юрган фукаролар купчиликни ташкил килади, битта савол тугилади нимага биринчи инстанция ва Апелляция инстанциясидаги судьялар жиноят ишни хар томонлама куриб чикмасдан, гувохларнинг курсатмаларига ва адвокатларнинг такдим килган хужжатларига хукукий бахо бермасдан, факат айблов томонга утиб асоссиз равишда карор ва хукмлар чикарилмокда, Олий суд судьялари хам назорат тартибида берган шикоятини атрофлича куриб чикмасдан, биринчи ва Апелляция инстанцияси судларининг чикарган карор ва хукмларини конуний деб топиб жавоб хатларини юбориш б

Август 16, 2019  21:01

7.Хикматов Икрам Рахманович

Куйи судлар судьялари ичида билимли ва адолатлилар санокли, лекин Олий суд судьялари ва шахсан Олий суд раиси харакатлари хамда мурожаатларга жавоблари умуман тушунарсиз. Мурожаатда келтирган важларингизнинг биронтасига жавоб олмайсиз. Олий суд судьяларининг савияси шунчалик пастки, уларнинг мурожаатингизга жавобларини укиб таажжубга тушасиз, яьни нахотки шу жавоб Олий суд судьясидан, деб. Олий суд раиси эса кабулида елгон гапиради, важларингизни эшитишни хохламайди. Гапирса гап куп, буни факат судьялар Олий Кенгаши раиси адвокатлар билан учрашув утказса барча камчиликларни етказган булардик.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация