Ўзбекистонда фуқаролар қурол олиб юриши мумкин бўлади



 
  Расм манбаси : Sputnik

Фуқаровий ва хизмат қуроллари Миллий гвардия органларининг уч ойлик рухсатномалари асосида берилади

Сенатнинг 20-ялпи мажлисида “Қурол тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Қонунга мувофиқ, қуроллар мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинади. Ҳужжатда қуроллар билан муомала, қуроллар ва ўқ-дори реализацияси ва бошқа қатор масалалар ҳам ҳуқуқий тартибга солинган.

Фуқаровий ва хизмат қуроллари Миллий гвардия органларининг уч ойлик рухсатномалари асосида олиниши  мумкин.

Жумладан, фуқаровий қурол рухсатномасини олиш учун Ўзбекистон фуқароси доимий яшаш жойи бўйича Миллий гвардия органига қуйидагиларни тақдим этиши талаб этилади:

ариза;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);

қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига оид билими текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса;

аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;

овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун);

овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (сойли стволли ов ўқотар қуролини, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);

отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун).

2019-06-21 23:10:03  |  227 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация