Суд тизими ходимларига мансаб даражалари бериш тартиби ўзгарди



 
  Расм манбаси : press-unity.com

Биринчи, иккинчи ва учинчи даражали адлия маслаҳатчиси даражалари кимларга берилади?

Жорий йил 10 майда "Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун асосида мамлакатда амалда бўлган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан, суд ходимларига бериладиган мансаб даражалари қайта кўриб чиқилди.

Шу пайтга қадар, хусусан, 1-даражали адлия маслаҳатчиси мансаб даражаси – фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Котибияти мудирига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди бошқармалари бошлиқларига, Кенгаш котибига, Департамент директорига берилган.

Эндиликда ушбу мансаб даражаси – Олий мактабнинг кафедра мудирига, кафедра профессорига, кафедра доцентига, Департамент директорининг ўринбосарига ҳам бериладиган бўлди.

Шунингдек, 2-даражали адлия маслаҳатчиси мансаб даражаси – бундан буён Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг катта экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бошқарма бошлиқлари ўринбосарларига ва бўлим бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг, Олий суди раисининг ёрдамчиларига, Кенгашнинг етакчи инспекторларига ва биринчи бўлими мудирига, Олий мактабнинг бўлим бошлиқларига, кафедра ўқитувчиларига, Департаментнинг бўлим ва ҳудудий бўлимлари бошлиқларига берилади.

Ўз навбатида, 3-даражали адлия маслаҳатчиси мансаб даражаси – эндиликда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати котибиятининг бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бўлим бошлиқлари ўринбосарларига, бош ва катта консультантларига, Кенгашнинг архив мудирига ва девонхона мудирига, Олий мактабнинг юрисконсультига, бош ва етакчи мутахассисларига, Департаментнинг бош мутахассисларига, кадрлар бўйича бош инспекторига ва юрисконсультига бериладиган бўлди.

2019-05-20 22:14:10  |  2044 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация