Браконьерлик учун жарималар миқдори кескин оширилди



 
  Расм манбаси : Google Sites

Оғирлаштирувчи ҳолатлар учун жарима миқдори ЭКИҲнинг 600 бараваригача белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 майдаги ЎРҚ-543-сон қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) янги таҳрирда қабул қилинди.

Биринчидан, ушбу модда биринчи қисми диспозицияси кенгайтирилиб, қуйидагича баён қилинди:

“Ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг ёхуд ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, озуқавий ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, худди шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса”.

Иккинчидан, Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонларни нобуд қилиш жинояти ушбу модда иккинчи қисмидан учинчи қисмига ўтказилди, яъни янада оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қабул қилинди.

Учинчидан, жарималар миқдори кескин оширилди, мажбурий жамоат ишларига жалб этиш муддатлари узайтирилди. Хусусан, жарималар:

Биринчи қисм санкциясида – ЭКИҲнинг 100 бараваридан 200 бараварига (илгари 50 бараваргача эди);

Иккинчи қисм (кўп миқдорда зарар етказилган, қилмиш бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса) санкциясида –ЭКИҲнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (илгари 50 дан 75 бараваргача);

Учинчи қисм (ўта оғир ҳолатлар) санкциясида эса ЭКИҲнинг 400 бараваридан 600 бараварига (илгари 75 дан 100 бараваргача) оширилди.

Тўртинчидан, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмаслиги шартлари ўзгарди. Эндиликда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ва ўсимлик турларига зарар етказилган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини олмаслик учун зарарнинг ўрнини беш карра миқдорда қоплаш керак бўлади. Бошқа ҳолларда эса уч карра миқдорда.

2019-05-29 14:38:03  |  742 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация