Туман прокурори ёрдамчиси машинада пиёдани уриб кетди. Пиёда ҳалок бўлди



 
  Расм манбаси : prokuratura.uz

Пиёда Б.Б воқеа юз берган вақтда маст бўлгани айтилмоқда

Андижон вилояти Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. ўзи бошқариб кетаётган автомашинада одам уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди. Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 2019 йил 25 апрель куни соат 23:00 ларда “Марҳамат – Асака” трассасининг Марҳамат тумани, Гар-гар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган. Айтилишича, пиёда Б.Б. йўлнинг қатнов қисми ўртасидан кетаётган бўлган.

ЙТҲ натижасида оғир тан жароҳатлари пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида суд-тиббиёт, суд-трасологик ва суд-автотехника экспертизалари тайинланган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Б.Б. ҳодиса содир бўлишидан аввал кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат марҳумнинг яқин қариндошлари, ҳодиса содир бўлишидан бироз аввал кўришган дўстларининг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланган.

Шунингдек, тергов йўли билан пиёданинг қатнов йўлининг ўтиш мумкин бўлмаган қисмида автомашиналар ҳаракати йўналишига қарама-қарши траекторияда ҳаракатланиб келганлиги аниқланган.

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилди, дейилади хабарда.

2019-04-28 18:29:21  |  2109 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация