Киран Гор: “Ўзбекистон Адлия вазирининг фикридан жуда ҳайратландим”



 
  Расм манбаси : Киран Гор. "Advokat" журнали

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Tashkent Law Spring халқаро юридик форумида очилиш маросимида сўзлаган нутқида мамлакатимизда “модернизация ва трансформация жараёнига халақит бераётган, йиллар давомида ечилмасдан келаётган турли хил муаммолар ҳозирги кунда мавжудлигини, ҳуқуқий таҳдидлар ҳануз сақланиб қолаётганини” тан олиб, танқидлар учун очиқлигини айтган, шунингдек, бизга кўмак кўрсатмоқчи бўлган халқаро ҳамжамият билан ишлашга тайёрлигини билдирган эди.

Америка юристлари асоциацияси аъзоси, Ж.Вашингтон номидаги университет (АҚШ) профессори Киран Гор "Advokat" журнали мухбирига берган интервьюсида вазирнинг фикридан ҳайратланганини айтади:

– Давлетов “Биз форум иштирокчиларидан янги фикр, ғоя ва танқидга очиқмиз”, деди у ўз маърузасида. Бу ростдан менда ижобий таассурот қолдирди. Сабаби, ҳар доим ҳам давлат амалдорлари ва мансабдор шахслари танқидга ижобий ёндашавермайди!

Ва, албатта, ҳозир Ўзбекистонда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар жадал бораётгани ва янги ҳуқуқий масалаларга ечимлар ишлаб чиқиш лозимлигини ҳисобга олган ҳолда мансабдор шахслар ва давлат идораларининг танқидга очиқ бўлиши, танқидни ижобий қабул қилиши ва унинг асосида тегишли ўзгаришларга, янги ислоҳотларга тайёр бўлиши алоҳида эътирофга лойиқ.

2019-04-27 18:44:11  |  824 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация