Самарқандда 31 нафар маҳбус муддатидан олдин озод этилди



 
  Расм манбаси : oliysud.uz

Сайёр суд мажлисларида муддатни “очиқда” ўтаётган 131 нафар шахс ҳам жазодан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьяларининг Самарқанд вилояти Пастдарғом ва Ургут туманларида ўтказган сайёр суд мажлисларида 31 нафар маҳбус жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.

Шунингдек, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва синов муддатини ўтаётган 131 нафар маҳкум ҳам жазодан озод этилди. 2 нафар судланувчи апелляция ва кассация инстанцияларида суд залида қамоқдан озодликка чиқарилди ҳамда 1 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 70-моддасига асосан тайинланган жазодан озод бўлди.

2019-04-23 15:14:57  |  732 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация