Омбудсманнинг маҳкумларга жавоблари цензура қилинмайди ва дарҳол етказиб берилади



 
  Расм манбаси : Sof.uz

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳибсдаги шахслар ва маҳкумлар билан ёзишмалари кўздан кечирилмайди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ҳамда озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш режалаштирилмоқда. Тегишли буйруқ лойиҳалари (1, 2) муҳокамалар порталида эълон қилинган.

Лойиҳа қабул қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг тергов ҳибсхоналарида сақланаётган ва озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо муддатини ўтаётган шахслар билан ёзишмалари, яъни уларнинг шикоят ва аризаларига жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ва арз қилувчига зудлик билан етказиб берилади.

Мавжуд қонунчиликка кўра, суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар тергов ҳибсхоналари ва ЖИЭМ маъмурияти томонидан цензурадан ўтказилмайди ҳамда муҳрланган тарзда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.

2019-04-22 19:33:52  |  2001 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация