Тошкент вилоятида 85 нафар мансабдор шахсга нисбатан 59 та жиноят иши қўзғатилган



 
  Расм манбаси : Senat.uz

Улардан давлат ва жамият манфаатларига етказилган 16,4 млрд. сўмлик моддий зарар ундирилган

2018 йил давомида Тошкент вилоятида 85 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 59 та жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг барчаси судга оширилган. Жиноят ишларининг тергов қилиш жараёнида, давлат ва жамият манфаатларига етказилган 16,4 млрд. сўм миқдорида моддий зарар ундирилиши таъминланган.

Бу маълумотлар 2018 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг Тошкент вилоятидаги ижроси муҳокамасига бағишланган мажлисида эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилояти прокуратураси органларига 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 38 минг 469 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 27 минг 283 таси ҳал қилинган. Улардан 2 минг 728 таси қаноатлантирилган ҳамда 2 минг 394 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланган.

Мавзуга доир:

Тошкент вилоятида 1 йил ичида тўртинчи прокурор ишдан кетди

2018-12-25 17:18:23  |  1725 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация