Электрон ҳужжатларни қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик белгиланади



 
  Расм манбаси : Retail & Loyalty

МЖтК ва Жиноят кодексига тегишли ўзгартишлар киритилиши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон тартибда келишишга оид тартибот қабул қилинаётганлиги, электрон ҳужжатлар айланиши йўлга қўйилганлиги сабабли Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга электрон ҳужжатлар ва электрон имзони қалбакилаштириш билан боғлиқ жавобгарлик белгиланади.

Бу regulation.gov.uz порталида эълон қилинган Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Лойиҳада Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, АКТ вазирлиги ва бошқа идораларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Бажариш муддати – 2019 йил 1 сентябрь.

2019-04-08 14:28:36  |  2487 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация