​“Ўзбекистон почтаси” АЖ Самарқанд филиали бошлиғи 40 минг доллар билан ушланди



 
  Расм манбаси : bagnet.org

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Самарқанд филиали раҳбари қирқ минг доллар билан ушланди, деб ёзмоқда ЎзА.

Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабар беришича, 2018 йил 22 сентябрь куни “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Самарқанд филиали директори Ш.Умаров фуқаро У.Ёқубовга филиал ҳудудидан савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан ундан 40 минг долларни олаётган вақтда ҳибс қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 211-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ш.Умаровга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.​​​

2018-09-25 17:57:36  |  1056 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация