Жиззахлик аёл фирибгарга 590 миллион сўм бериб чув тушди



 
  Расм манбаси : nuz.uz

Унинг эри ва куёвини ишга киритиб қўйиш учун пора олган “воситачи” ҳибсга олинган.

 

Шу йилнинг 18 август куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Х.Ғ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилди.

Мурожаатда 2016 йилда ва 2017 йилнинг май ойида «Чинобод» МФЙда яшовчи Ш.М. унинг турмуш ўртоғи ҳамда куёвини ишга жойлаштириб қўйишини ҳамда банкдан катта миқдорда кредит олиш учун бошланғич тўловни тўлаш ва бошқа ҳужжатларга пул зарурлигини айтиб, алдов йўли билан ундан жами 590 млн. сўм пулни олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида Ш.М. ушланган.

2018-08-30 13:02:29  |  1878 |   0      | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация