Ўтган йили Фарғонада 14-30 ёшдаги 1864 нафар фуқаро жиноят ишлари юзасидан судга тортилган



 
  Расм манбаси : Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди

Ёшлар Иттифоқи 114 нафар судланган шахсга кафил бўлди

Ўтган йили Фарғона вилоятида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган 1 минг 864 нафар фуқарога нисбатан 1 минг 569 та жиноят ишлари кўрилиб, 26 нафар йигит-қизларга Ёшлар иттифоқининг кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Шу даврда ёшларга нисбатан кўрилган 1 минг 357 та материаллардан 91 таси Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида кўрилиб, 88 нафар ёшлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Суднинг тарбиявий ролини кучайтириш, унинг фаолиятида шаффофлик, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, суд қарорларини қабул қилишда жамоатчилик фикрини инобатга олишга жиддий эътибор қаратиш мақсадида судьялар томонидан ёшларга оид 1 минг 25 та жиноят ишлари ва материаллар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

2019-03-01 21:07:59  |  1846 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация