Қувасойда 259 фуқарони алдаган фирибгар 8 йилга озодликдан маҳрум этилди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Дониёр Қочқонбой ўғли илгари сотиб юборилган акцияларни қайтариб олиб бериш ваъдаси билан улардан 103 млн сўм ундирган

Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамиятининг собиқ акциядорларини 103 млн сўмга чув туширган фирибгар суд ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Суд жараёнида маълум бўлишича, Дониёр Қочқонбой ўғли дастлаб Ф.Ортиқов исмли фуқаронинг ишончига киради. Унинг “Кварц” АЖ собиқ акциядори эканлигидан хабар топиб, унга ўзи ҳам мазкур жамиятнинг собиқ акциядори эканлигини айтади ва муқаддам корхона раҳбарияти томонидан сотиб олинган акцияларини таниш адвокати орқали қайтариб олишда ёрдам беришини билдиради.

Дониёрнинг гапларига лаққа тушган Ф.Ортиқов ўзи каби собиқ акциядорларнинг барчасидан паспорт нусхаси ва адвокат ҳизмати учун пул йиғишга киришади. 2017 йил апрель ойидан 2018 йил 1 апрель кунига қадар бўлиб-бўлиб, Ф. Ортиқов унга жами 103 миллион 270 минг сўм пул топширган экан. Дониёр Қочқонбой ўғли эса бу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 4-қисми “а” банди (“жуда кўп миқдорда”) билан эълон қилинган айблов ўз тасдиғини топди. Фирибгар суд ҳукми билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Даъвогарларга етказилган моддий зарарнинг судланувчидан ундирилиши белгиланди.

2019-03-01 19:57:08  |  1955 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация