1 апрелдан яна 6 та рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинади



 
  Расм манбаси : Norma

Шунингдек, фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланиш учун, пропискасидан қатъи назар исталган жойдаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат этишга ҳақли бўлади

Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-канали хабар берди.

Биринчидан, 2019 йил 1 апрелдан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қуйидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинади:

экспорт контракти рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси;

ер қаъри участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлиги ҳақида хулоса;

вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қиладиган тадбиркорлик субъектларининг савдо объектлари жойлашуви;

ерларнинг барча тоифаларида геологик-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа турдаги қидирув ишларини олиб боришга рухсатнома.

2018 йил 1 июнда бизнесдаги рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турлари, шу жумладан, уларнинг баъзи турларини бирлаштириш йўли билан бекор қилинган эди, деб эслатиб ўтади Norma.

Иккинчидан, 2019 йил 1 июндан:

давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар исталган жойдаги Давлат хизматлари марказларига (прописка ва почта манзилидан қатъи назар) мурожаат қилишга ҳақли;

давлат хизматларини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида тўланади.

Учинчидан, 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиш тақиқланади.

Ҳужжат расман эълон қилинганидан кейин шарҳга қўшимча ёки тузатиш киритилиши мумкин.

2019-02-18 12:30:16  |  1869 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация