Навоийлик аёл интим видео билан фермерни шантаж қилганликда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : pastinfo.am

Айтилишича, фош бўлишдан қўрққан фермер унга ойма-ой пул тўлаб турган, телевизор олиб берган. Ниҳоят, аёл “Матиз” олиб беришни талаб қилганида “орган”га хабар беришга мажбур бўлган...

Бухоролик фермер ва унинг ишчисини интим видео билан қўрқитиб, пул ундириб келишда айбланаётган навоийлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Хабарга кўра, фермер ва ишчиси аёл билан Навоий шаҳрида танишишган. Аммо шу ўткинчи “танишув” уларга анча қимматга тушди.

Аёл уларнинг фермер хўжалигига ойма-ой бориб туриб, еб-ичиши ва кийинишига пул бериб турмаса, «танишув»лар акс этган видеотасвирларни интернетга жойлаштириб, оиласи ва маҳалласи олдида шармандасини чиқаришини айтиб қўрқитгани маълум қилинмоқда.

Шу йўл билан аёл ижарада турган уйини таъмирлатиб, фермерлардан телевизор ундирган. Шунингдек, ойлик ижара ҳақини ҳам уларга тўлаттирган.

Ниҳоят, аёл фермернинг ёнига бир эркак таниши билан келиб, Matiz русумли автомобиль топиб қўйганини, агар уни сотиб олиб берса, тинч қўйишини айтади. Фермер 27 миллион сўмлик дастлабки тўловни амалга ошириб, қолган 20 миллион сўмни бир ой ичида тўлашга ваъда беради.

Унинг вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўлимига мурожаатидан сўнг тезкор тадбир ўтказилиб, шантажда гумонланаётган аёл ва унинг таниши Matiz учун 47 миллион сўмлик тўловнинг қолган 20 миллион сўмини олаётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-02-05 15:26:42  |  2421 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация