Фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга уринган амалдорлар жавобгарликка тортилмоқда



 
  Расм манбаси : Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати

Сўнгги бир ҳафта ичида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч тармоқларига фуқаролардан 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди, деб хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

Бугунги кунда мазкур мурожаатлар Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, Наманган шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси Давлатобод бўлими бошлиғи Ҳабибулло Зокировнинг бўлим ходимларидан пахта йиғим-теримига бориш юзасидан розилик хатларини мажбурий тарзда ёздириб олгани аниқланган ва шунга мувофиқ, Ҳ.Зокиров Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари, яъни 184 300 сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди.

Худди шунга ўхшаш ҳолат Тошкент вилоятида ҳам кузатилди. Қибрай тумани ДСЭНМ раҳбари Абдусамат Қурбанов мажбурий тарзда Қибрай туманида жойлашган 53 та хусусий корхоналардан пахта йиғим-теримига теримчи топиб беришни талаб этган. Шу ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг @mehnathuquqbot Telegram тармоғига аноним йўлланган мурожаатга асосан текшириш ишлари ўтказилди ва А.Қурбоновга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари миқдорида жарима пули тайинланди.

Навоий вилояти Навбаҳор тумани «Жамбул» насос станцияси бўлим бошлиғи Марат Азимов бўлим ходимларидан бирини мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилди.

Пахтакор тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Эргашев А. томонидан якка тартибдаги тадбиркорларни пахта теришга мажбурлаганлиги аниқланди. Шунингдек, ўрганиш жараёнида мурожаатчининг берган тушунтириш хатида пахта теримига солиқ органи мансабдор шахслари томонидан мажбурлаганлиги кўрсатилган. Текширувлар натижасида, Пахтакор тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Эргашев А.га мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳудудлар бўйича энг кўп мурожаатлар Тошкент (22 та мурожаат), Фарғона (19), Қорақалпоғистон (16), Андижон (16), Самарқанд (16) вилоятларидан юборилган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мурожаатларнинг 20 дан ортиғида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати аниқланмаган. Қолган мурожаатлар бўйича жойларда текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнат тақиқланади ва бунга асло йўл қўйилмайди! Агар мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатига дуч келсангиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг @mehnathuquqbot Telegram тармоғи ёки +99871 200-06-01 ишонч телефон рақамларига мурожаат қилинг!», – дейилади хабарда.

2018-09-19 19:20:34  |  3082 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Август 31, 2022  08:24

1.Пирматов Оллаёр Исмоилович

Мактаб директори томонидан ремонтнга мажбурлаб спорд залига краска урдириш.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация