Тошкент шаҳрида жиноятчилик қарийб 50 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : Тошкент шаҳри ИИББ

ИИББ бошлиғига кўра, 2017 йилда 14 030 та жиноят содир этилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 7 148 тани ташкил қилган

2018 йилда Тошкент шаҳрида жиноятлар сони 49,05 фоизга камайиб, жами 7 148 тани ташкил этган. Таққослаш учун 2017 йилда пойтахтда 14 030 та жиноят содир этилганди. Бу ҳақда 15 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев йил якунларига бағишланган брифингда маълум қилди.

Рустам Жўраев берган маълумотларга кўра, ҳисобот даврида қотиллик 69 тадан 61 тага (-11,6 фоиз), оғир тан жароҳати етказиш 203 тадан 152 тага (-25,1 фоиз), номусга тегиш 41 тадан 14 тага (-65,9 фоиз), талончилик 245 тадан 120 тага (-51 фоиз), босқинчилик 136 тадан 64 тага (-52,9 фоиз), ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар 194 тадан 128 тага (-34 фоиз), қидирувда бўлган шахслар 3219 нафардан 1534 нафарга (-52,3 фоиз) камайишига эришилган.

Пойтахтда ўрнатилган мобил ва стационар радарлар қайд этган қоидабузарликлар ортидан 42 млрд сўмдан ортиқроқ жарима ундирилган.

2019-01-16 12:49:50  |  2136 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация