Адвокат ҳақ, суд ноҳақ эди...



 
  Расм манбаси : ntelalis.com

аммо бу ҳақиқат рўёбга чиққунича ноўрин айбланганлар йиллаб қамоқда ўтиришди...

2013 йилнинг 27 сентябри. Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг суд зали. Етти ухлаб тушига кирмаган айблар билан қора курсида ўтирган, эҳтиёт чораси сифатида беш ойдан ошиқроқ вақтдан буён қамоқда сақланаётган, бугун нақд 11-марта давом этаётган суд жараёнидан анча-мунча толиққан икки дўстнинг хаёлидан нималар ўтаяпти экан? Шу беш ой ичида кўрган-кечирганлари уларнинг адолат истаган умид учқунларини сўндириб қўймаганми? “Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди” дейишади-ку. Наҳотки, одил суд ўша ҳақиқатни ўз қўллари билан синдирса? Наҳотки, замона зўрники бўлиб улгурган, зўрлар қора деса оқ ҳам қорага айланадиган кунлар келган бўлса? Наҳотки, ўз мулкини ҳимоя қилгани учун ҳам одамларни жиноятчига чиқариб қамаб юборавериш мумкин бўлса?.. Наҳотки...

Йўқ, йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас! Ахир адвокатнинг ҳимоя нутқида судланувчига қўйилган барча айблар асоссиз эканлиги аниқ-тиниқ исботлаб берилганку. Қандай қилиб, қайси далиллар билан суд уларни рад этиши мумкин?! Демак, ҳаммаси яхши бўлади! Адолат қарор топади!..

Аммо суд гўё адолат қилган сингари қаҳрамонимизга дастлабки тергов томонидан қўйилган бешта айбловдан учтасини тан олмаган бўлса-да, улардан иккитасини кўр-кўрона асосли деб топиб, кимларгадир берган ваъдасининг устидан чиқди... Зеро, адвокатнинг ушбу айбловлар асоссиз эканлиги тўғрисидаги далилларини рад этувчи бирон бир қўшимча далил суд ишига қўшилгани йўқ эди... Аммо бу дунёда қалам кимнинг қўлида бўлса ўша ёзар экан...

Оқибатда... судланувчи Абдураҳмон Файзиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан 11 йилу 6 ой, 189-моддаси 3-қисми билан 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиб, у ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида 12 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди...

Ҳа, қози шундай қилиб турса додингни кимга айтасан?..

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-26 19:17:08  |  4451 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация