Орадаги жарлик йўқолиши керак!



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Адвокат Норсафар Норматовдан суд идорасида қандай муаммоларга дуч келишимиз мумкинлиги ҳақида сўрадик. Унинг айтишича, ҳамма судларда бўлгани каби, Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судида ҳам кутиш залида адвокатнинг фуқаролар орасида ўтириши, алоҳида хона ажратилмаганлиги асосий муаммолардан бири экан.

– Мазкур ҳолат, аввало, фуқаролар тасаввурида адвокатга нисбатан ҳурматсизлик бўлиб туюлади, бу эса қайсидир маънода уларнинг адвокатга нисбатан ишончи сусайишига ҳам сабаб бўлади, – дейди Норсафар ака. – Ахир ўзинг билан бирга бир неча соатлаб суд бошланишини мўлтираб кутиб ўтирадиган адвокатнинг судда сени ҳимоя қила олишига ишониш осон эмас-да... Қолаверса, баъзан фуқаролик судида иккинчи томон вакилларининг рақиб томон адвокатига ташланиб қолиш ҳоллари ҳам учраб туради. Бу эса судларда адвокат дахлсизлиги нафақат маънан, ҳатто жисмонан ҳам таъминланмаётганлигини кўрсатади.

Суд биноси ичига кириш пайтида ҳам адвокатлар худди фуқаролар сингари тинтув қилинади. Бу ҳам яна адвокатни фуқаролар олдида ерга уришдай гап. Ваҳоланки, судда иштирок этиш учун прокурор ё бошқа ҳуқуқ-тартибот идораси вакили келса, уларга бундай муомала қилинмайди. Адвокатлар шу пайтгача ичкарига телефон ҳам олиб кира олмас эди. Энди, мана, Президент фармони билан бу борадаги қонунчиликка тузатишлар киритилиб, телефон ва бошқа электрон ахборот ташиш мосламалари олиб кирилишига рухсат берилаяпти. Аммо суд жараёнида овозни ёзиб олиш, суратга ёки видеога тушириш учун албатта судда раислик қилувчининг рухсати керак. Бундан ташқари, судга халақит бермаслик шарти ҳам бор. Биз албатта буларга қарши эмасмиз. Аммо тенглик бўлиши учун талабга ҳамма амал қилсин-да. Масалан, нега прокурор бевосита суд мажлисида бемалол телефонда гаплашиб ўтираверади? Нима, у судга халақит қилса ҳам майлими? Ёки прокурорнинг телефонда гаплашиши судга халал бермайдими?..

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-26 16:57:45  |  2786 |   0     Нурбек Тошниёз (Норбек Тошниёзов)  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация