Адвокатлар нимадан норози?



 
  Расм манбаси : Business FM

“...адвокатлар маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун қамоқ жазоси берилган ҳимоясидаги шахслар билан ҳоли учрашишга ҳам амалда эриша олмаяптилар. Бунинг натижасида эса маъмурий жазо берилган шахснинг ҳуқуқлари паймол бўляпти. Масалан, шу йил шахсан ўзим ҳимоямдаги 10 сутка маъмурий қамоқ тайинланган шахс билан 5 кун мобайнида учраша олмадим. ИИБ ВСҲда на суднинг рухсат берувчи расмий хатини ва на қўлимдаги адвокат ордерини эътиборга олишмади. Ҳимоямдаги шахс билан учраша олмагач, ноилож, бешинчи куни ўз номимдан суднинг қарорига нисбатан кассация шикояти беришга мажбур бўлдим. Шундан сўнг маъмурий иш бошқа суд таркибида кўриб чиқилиб, 10 сутка камоқнинг қолган 5 суткаси олиб ташланди ва ҳимоямдаги шахс қамоқдан чиқариб юборилди. Бу нимани англатишини эса ўзингиз тушиниб олаверинг”.

“...«Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига кўра адвокат адвокатлик сирини сақлаши шарт. Адвокатлик сирига эса ишонч билдирувчи шахс адвокатдан ёрдам сўраб мурожаат этганлигининг ўзи, ишонч билдирувчи шахс ёрдам сўраб мурожаат этган масалалар, адвокатнинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан ўтказган суҳбатида тўхтаб ўтилган барча масалалар киради. Демак, ишонч билдирувчи шахс адвокат билан суҳбати давомида ўзи содир этган, лекин ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган жиноят ҳакида ҳам хабар берса, бу маълумот ҳам адвокатлик сири бўлиб қолади ва агар адвокат бу сирни сақламаса, адвокатлик қасамёдини бузган ҳисобланиб, бунинг учун адвокатга интизомий жазо қўлланилиши, ҳатто фаолияти тугатилиши мумкин.

Айни чоғда, Жиноят кодексининг 241-моддасида жиноят ҳақида хабар бермаганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, бундай жавобгарликдан фақатгина жиноятчининг яқин қариндошлари озод этилган. Демак, адвокат икки ўт орасида қолмоқда...”

“...Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган адвокатларнинг оммавий муаммолари шундан иборатки, ҳуқуқ-тартибот соҳасига алоқадор деярли барча давлат идоралари ва муассасалари (суд, прокуратура, ИИВ, ВСҲ, жазони ижро этиш муассасалари, тергов изоляторлари, маъмурий қамоқда сақлаш жойлари, ДХХ, ДСИ, божхона, ҳарбий кисм, ҳарбий суд кабилар) ўз ички тартиб-қоидалари тўғрисидаги буйруқ, низом, йўриқнома каби ҳужжатларига қонунчилик талабларига зид равишда адвокат ҳуқуқларини чекловчи нормаларни киритиб олишган...”

 

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-19 15:46:44  |  2255 |   1  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация