Тўрт йилга кечиккан озодлик



 
  Расм манбаси : 

ёки суднинг хатосига ким айбдор: жамиятми, тизимми ёки судьянинг саводсизлигими?..

...Ўша мудҳиш қотиллик содир бўлган кун – 2013 йилнинг 26 ноябрида Р.Норбоев уйга  маст ҳолатда келиб жанжал кўтарган ва турмуш ўртоғи Норбоева Муборакни икки қизи билан бирга кўчага ҳайдаб чиқазиб юбориб, уйни ичкаридан қулфлаб олган. Кўча совуқ бўлгани сабабли Норбоева Муборак қўшни йигитдан эшикни очишда ёрдам сўраган. Қўшниси балкон томондан уйга кириб, эшикни очиб бергач, у болалари билан уйга кирган. Шу пайт Р.Норбоев уйғониб қолиб, яна жанжал кўтарган ва катта қизига ташланиб, сочидан тортиб йиқитиб, устига чиқиб олиб бўға бошлаган. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган, эрини қизининг устидан тортиб олишга кучи етмаган Норбоева Муборак ошхона пичоғини олиб чиқиб, Р.Норбоевнинг кўкрак қафаси орқа қисмига бир неча маротаба санчган ва етказилган тан жароҳати туфайли у воқеа жойида ҳалок бўлган...

Тошкент шаҳар руҳий касалликлар шифохонасининг 2014 йил 4 февралдаги 57-сонли хулосасида Норбоева Муборакнинг жиноятни «физиологик аффект», яъни кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида содир этгани қайд қилинган эди. Аммо суд негадир ўз ҳукмида бу хулосани эътиборга олмаган...

Шунингдек, Олий суд Пленумининг 2004 йил 24 сентябрь кунги «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг биринчи банди ҳамда 2008 йил 15 майдаги «Бир неча жиноят содир қилганда қилмишни квалифакация қилишга доир масалалар тўғрисида»ги қарори 9-бандига ҳам биринчи инстанция суди, негадир, риоя қилмайди. Натижада М.Норбоева ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдирганликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинади.

Собиқ маҳкуманинг сўзларига кўра, ҳукм ўқилганидан кейин номаълум шахс келиб унга «Сенга аслида 25 йил берилиши керак эди, 15 йилга рози бўлавер, агар шикоят қилсанг яна қўшилиши мумкин» деган. «Шу боис қўрқув ичида болаларим ва адвокатимнинг апелляция ва кассация тартибида шикоят ёзиш ҳақидаги гапларига қаттиқ туриб қаршилик қилдим», – дейди М.Норбоева. – Фақат орадан йиллар ўтиб, мен билан бирга қамалганлар бирин-кетин озодликка чиқа бошлагач, юртимизда яхши ислоҳотлар бошлангани ҳақидаги хабарларни эшитганимдан кейингина менда ҳам умид учқунлари пайдо бўла бошлади ва болаларимга адвокат топишларига рухсат бердим. Орадан кўп ўтмай, аниқроғи, 2018 йилнинг 19 январида олдимга адвокат Ўлмас Расулов ўзи тайёрлаган кассация шикояти билан кириб келди-ю, бошимда нажот юлдузи порлагандай бўлди. Гарчи адвокат шу пайтгача ҳукм устидан шикоят қилмаганимиз учун мени койиган бўлса-да, мен бундан кейинги муваффақиятли натижалар ҳақидаги тасаввурнинг ўзидан ҳаяжонлана бошладим... Бу адвокат менинг кўзимга чинакам нажоткордек кўринаётган эди!

 

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-18 17:25:20  |  2057 |   0     Нурбек Тошниёз (Норбек Тошниёзов)  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация