Конституциявий суд раиси легитим эмас...ми?



 
  Расм манбаси : Qalampir.uz

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг амалдаги раиси Бахтиёр Мирбобоев қонунга хилоф равишда 5 марта сайлангани, шунингдек, раиснинг ёши борасидаги чекловга ҳам амал қилинмаганлиги ҳақида ёзди.

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига кўра, Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари Конституциявий суд мажлисида унинг судьялари орасидан сайланади. 6-моддада эса ушбу суд судьялигига икки мартадан ортиқ сайланиш мумкин эмаслиги белгиланган. Шунингдек, Конституциявий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши қоида тариқасида 70 ёшни ташкил этади.

Камолиддин Раббимовнинг ёзишича, ҳозирги раис Бахтиёр Мирбобоев 5 марта сайланган. Шунингдек, унинг ёши 75 дан ошган бўлиб, бу ёш цензи талабига зиддир.

Сиёсатшунос, Конституциявий суд сайтида суд раиси тўғрисидаги биографик маълумотлар эълон қилинмаганини ана шу қонунбузарликларни яширишга уриниш деб баҳолайди.

“Ўзбекистондаги конституциявий қадриятларнинг бош қўриқчиси, кузатувчиси, ҳимоячиси, ижрочиси Конституциявий суд ҳисобланади. Ўзбекистонда Конституциявий суд борлигини олдинги 25 йилда ҳам, кейинги тўрт йилда ҳам ҳеч ким эшитмаган. Ўзбекистонда Конституциявий суднинг ўзи қонунларни муттасил ва қўпол бузиб келса, Конституцияга ва конституциявий қонунларга амал қилмаса, қолганлар нима қилсин?” – деб ёзган Камолиддин Раббимов.

2020-09-03 22:48:33  |  2496 |   0  | 

3 изоҳлар

Сентябрь 04, 2020  10:59

1.Vohid Saliev

Балки ишларини жудаям яхши кўрсалар керак Бахтиёрака, барибир бир кун ишдан ажраш тайин афсуски

Сентябрь 04, 2020  10:41

2.Азиз

Конституциявий суд судьяси этиб сайланиш сонига чеклов 2017 йилда Конституциявий суд тўғрисидаги янги конституциявий қонун қабул қилингандагина киритилган. Ушбу қонун бўйича Б.Мирбобоев бир маротаба - 2017 йилда (http://ksu.uz/uz/news/view/id/37) Конституциявий суднинг судьяси этиб сайланган. Юқорида кўрсатилган қонун билан судьяликка сайланиш ёшига чеклов киритилган бўлиб, у қоида тариқасида 70 ёш деб белгиланган. Яъни Конституциявий суд судьясини сайлашда сайловчи орган ушбу қоидадан истиснолар қилиши мумкин. Қатор хорижий давлатларда хам худди шундай қоида мавжуд бўлиб, судьялик лавозимига катта тажрибага эга, юқори малакали инсонларни ёшидан қатъи назар судья этиб сайлаш (тайинлаш) имконини беради. Б.Мирбобоев ҳам айнан шу ҳолатда, барча қонун нормаларига амал қилинган ҳолда сайланган.

Сентябрь 04, 2020  00:41

3.Адвокат Усмонхон Салохиддинов

Шунинг учун ҳам Конституциявий суд ўлик. Гўёки у йўқ. Лекин бюджетдан миллиардлаб харажатлар сарфланяпти. Шу абадият оламига яқинлашаётганлар топган нонларининг ҳалоллигини ёки нопоклигини ўйлаб кўришармикан. Манимча, истеъфога чиқиб, қарилик гаштини сурган афзал эмасмикан. Энди ёшлар ишласин. Амалдаги ВМ ни 90% қабул қилган ҳужжатлари Конституцияга зид, лекин уни ҳимоя қиладиган суд уйқуда... Афсус...??? Отахонлар амплни берайлик ёшларга энди... Битта камчиликни тан олган Б. Р. Парпиев холосми??? Ахир Сизларни нафақат халқ, халқаро кузатувчилар, балки фаришталар кузатмаяптимикан(!)... Ҳа майли вақти келиб,.... ёки ҳечдан кечига умид боғлаб қоламиз азизлар...



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация