1 январдан бошлаб фуқаролик ҳолати гувоҳномалари қўлда ёзилмайди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги «Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида»ги 768-сон қарори қабул қилинди.

Norma шарҳига кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб гербли гувоҳномалар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдирилади. Тегишли маълумотлар ФҲДЁнинг ягона электрон архив фондига киритилади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йиллар учун ёзувлар 2022 йил 1 январгача рақамланади ва электрон базага киритилади. Бундай ҳажмдаги ишни бажариш учун ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларида 1.10.2018 йилдан 1.01.2022 йилгача бўлган даврда нормативдан келиб чиққан ҳолда – ФҲДЁ бўлимида 200 мингдан ортиқ ёзувлар мавжуд бўлганда 1 бирлик архивариус лавозими жорий этилади.  

Ҳар бир гувоҳномага энди QR-код берилади. Бунинг учун уларнинг янги бланкалари тасдиқланди. Ўз мазмунига кўра улар аввалгиларидан деярли фарқ қилмайди. Шаклларнинг «шапкаси»да Давлат герби тасвирининг иккала томонида «O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН» сўзлари қўшилган, ўлим ҳақида гувоҳномаларда эса энди унинг сабаби кўрсатилмайди.

Ҳужжатлар тўлиқ ишлатиб бўлингунгача амалдаги бланкаларда расмийлаштириш ва беришга рухсат этилди. Шу сабабли 2018 йил 27 сентябрдан кейин эски бланкаларда расмийлаштирилган гувоҳномалар юридик кучга эга бўлади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 27 сентябрдан кучга кирди.

2018-10-02 16:28:41  |  1993 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация