Энди адвокатлар ҳам судья сифатида фаолият кўрсатиши мумкин



 
  Расм манбаси : B17.ru

Эндиликда адвокатлар ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида судья сифатида фаолият олиб бориш мумкин.

Шунингдек, адвокатларга патент вакили ва медиатор сифатида, шартнома асосида давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг юридик хизмати сифатида фаолият юритиш ҳуқуқи берилмоқда.

Бу Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда ўз ифодасини топган, деб хабар беради ЎзА.

Президентнинг 2018 йил 12 майдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан «Адвокатура тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартишларда адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди. Шу билан бирга, юридик хизмат ходими сифатида, судья, терговчи, прокурор лавозимида камида уч йил иш стажига эга айрим тоифадаги шахсларга адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.

Қонун билан адвокатлик бюросини таъсис этган адвокатларга мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда ўзига тегишли бўлган турар жойларда ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда адвокатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни адвокатлик бюроси фаолиятида фойдаланиш мақсадида нотурар жойлар тоифасига ўтказиш талаб қилинмайди.

2018-09-27 18:06:10  |  2085 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация