ЖИБ Тошкент шаҳар суди раиси: 324 кишига тергов чоғида асоссиз айблов қўйилган



 
  Расм манбаси : uznews.uz

“...тергов органлари томонидан айбланувчига ортиқча айбловлар қўйилиши амалиётда ҳали ҳам учраб турибди...”

Жорий йилнинг биринчи чорагида жиноят ишларини юритиш доирасида 324 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда ортиқча айбловлар қўйилган. Кейинчалик, судда бу моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган.

Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси Бахтиёр Исломов бугун ОАВ вакиллари учун ташкил қилинган брифингда маълум қилди.

«Шахсга нисбатан Жиноят кодексининг бир моддаси доирасида иш кўрилиши лозим бўлса, баъзи тергов органлари томонидан айбланувчининг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа моддалар қўшилиши ёки айнан шу модданинг оғирлаштирувчи қисмлари қўйиб юборилиши амалиётда ҳали ҳам учраб турибди. Судлар томонидан содир этилган жиноят албатта атрофлича ўрганиб чиқилмоқда, ортиқча айбловлар олиб ташланиб, сўнг тегишли жазо белгиланмоқда», – деди, жумладан, Б.Исломов.

2019-04-17 18:39:53  |  2614 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация