Давлат хизматлари сифатини «сирли мижоз» баҳолайди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Мониторинг натижалари жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди ва тавсиявий кўринишга эга бўлади

Ўзбекистонда давлат органларининг хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш мақсадида «Давлат хизматларининг сирли мижози» институти жорий этилмоқда. Бу президентнинг 2019 йил 25 февралдаги қарорида назарда тутилган.

«Давлат хизматларининг сирли мижози» доирасидаги барча чора-тадбирлар Адлия вазирлиги ва ССП томонидан ташкил этилади. Бош вазифа – маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилиши қулайлиги ва давлат хизматларини кўрсатишда қонун ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолаш.

Ходимлар ва бошқа шахслар («сирли мижозлар») ҳақиқий мижоз кўринишида маълумотларни йиғиш билан шуғулланадилар. Улар бевосита объектларга ташриф буюрибгина қолмай, балки мониторинг амалга оширилаётган давлат хизматларига қараб телефон орқали қўнғироқ қилишлари, электрон почта орқали мурожаат қилишлари, бошқа усулларни қўллашлари ҳам мумкин.

Мониторинг натижалари шахсий бўлмаган шаклда расмийлаштирилади ҳамда тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ва идораларга мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун тақдимномалар юборилади. Бу қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш имконини беради.

Norma’нинг қайд этишича, бундай чора-тадбирлар доирасида ҳуқуқбузарликлар ва ваколатни суиистеъмол қилишга ундовчи усулларни қўллаш тақиқланади.

Мониторинг натижалари жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди ва тавсиявий кўринишга эга бўлади.

2019-02-26 15:44:39  |  2059 |   0  | 

3 изоҳлар

Декабрь 15, 2020  19:28

1.Улугбек

Работат

Декабрь 15, 2020  19:26

2.Улугбек

Халкни дарди бн ишлаш

Декабрь 15, 2020  19:24

3.Улугбек

Ишлащ



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация